Congue iure curabitur incididunt consequat

Ижтимоий кўмак берилди

Ижтимоий кўмак берилди

Шаҳримиздаги имконияти чекланган, моддий кўмакка муҳтож хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 4 нафар хотин-қизга тикув машиналари топширилди.

Жамоатчилик аъзолари жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда имконияти чекланган фуқаролардан ҳам уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлашиш ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан тушаётган кўплаб мурожаатларни ўрганиб чиқишмоқда. Ушбу мурожаатлар бўйича аҳолига қонунчиликда белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, фуқароларнинг доимий иш ўрни ҳамда даромад манбаига эга бўлиши учун уларни жойларда тикувчилик корхоналарида касаначиси сифатида иш билан таъминлаш чораси кўрилаётир.

Имконияти чекланган хотин-қизларни янги тизим бўйича иш билан таъминлаш мақсадида биринчи навбатда уларнинг рўйхати шакллантирилди. Эндиликда 4 нафар ногирон опа-сингилларимиз тикувчилик билан шуғулланиш, бу орқали оиласи ва жамиятга ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга.

Дилшод БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив