Congue iure curabitur incididunt consequat

ИНСОН МАНФААТИ халқчил жамиятнинг асосий тамойили

ИНСОН МАНФААТИ

халқчил жамиятнинг асосий тамойили

Зарафшонлик олти нафар жисмоний имконияти чекланганларга ногиронлик аравачалари берилди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган бундай эзгу иш юртимизда инсон манфаати устун эканлигидан далолат беради.

- Пешонаннга битилганидан қочиб бўлмаскан, - деди Юрий Дудорев. – Фалокат сабаб тушакка михланиб қолдим. Саҳоватпеша кишилар томонидан менга ногиронлар аравачасини бериши ёз ҳавосидан нафас олишимга ҳамда Зарафшон кўчаларида сайр қилишимга имкон яратди. Мен бундан хурсандман. Хайрли тадбирларда бош-қош бўлган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Шу куни эътиборга муҳтож бу инсонларга дори-дармон жамланмаси ҳам тарқатилди.

- Зарафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан бу каби эзгу тадбирлар кўплаб ўтказилмоқда, - деди шаҳар ҳокими ўринбосари Нодира Акрамова. - “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси ҳисобидан ногирон фуқароларнинг ҳар бирига 1 миллион 225 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Беш нафар ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизга уй-жой олиш учун шаҳардаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасалар ҳомийлигида бирламчи тўловлар тўлаш жараёни амалга оширилмоқда.

Бу каби эзгу тадбирлар фуқароларнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширмоқда.

М.ПАРДАЕВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив