Congue iure curabitur incididunt consequat

АҲИЛЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК НАМУНАСИ

АҲИЛЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК НАМУНАСИ

Энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан 19-20 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари шаҳримизнинг барча маҳаллаларида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди. Кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, янги боғу гулзорлар яратилди, ёлғиз қариялар, ногиронлар ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Мазкур умумхалқ хайрия ҳашари байрамолди тайёргарлик ишларини яна бир поғона юқорига кўтарди. Яратиш, бунёдкорлик туйғулари жўш урган юртдошларимиз бу галги ҳашарга ўзгача ёндашдилар.

- Икки кун давом этган умумхалқ ҳашарида 43 мингдан зиёд аҳоли иштирок этди, - дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси раиси Учқун Очилов. - Ҳашарчилар томонидан қарийб 47 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди, 3 минг 437 метир ариқ ва лотоклар тозаланди. Дарахтларга шакл берилди ва оқланди. Иккита қабристон, 12 та ўрта умумтаълим муассасаси ободонлаштирилди. Шунингдек, фондимиз ҳисобидан эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг уй-жойлари таъмирланди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси томонидан Мурунтов, Довғизтов қўрғонларида яшовчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Умумхалқ ҳашари юртимиз бўйлаб 20 августдан 27 августга қадар ўтказилаётган “Диёримизни тоза ҳудудга айлантирайлик” шиори остидаги экологик шанбалик тадбирларига уйғунлашиб кетди.

Ҳашар кунлари ишлаб топилган бир кунлик иш ҳақи “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказилди. Ушбу маблағ “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг, шу жумладан кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар модий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив