Congue iure curabitur incididunt consequat

САХОВАТ ВА БИРДАМЛИК АЙЁМИ

САХОВАТ ВА БИРДАМЛИК АЙЁМИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида маънавиятни юксалтириш, диний қадриятларимизни эъзозлаш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилди. Миллий-диний қадриятларимиз қайта тикланиб, Рамазон, Қурбон ҳайитлари эмин-эркин кенг нишонланадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 24 августдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 1 сентябрь куни мамлакатимизда бўлгани каби ушбу муборак айём шаҳримизда ҳам кенг нишонланди.

Шу куни эрта тонгданоқ шаҳримиздаги жомеъ масжиди ҳам муборак Қурбон ҳайити намозини адо этиш учун келганлар билан гавжум бўлди.

- Қурбон ҳайитида меҳр-мурувват, ўзаро ёрдам, саховат каби эзгу амаллар бажарилади, - дейди “Наврўз” маҳалласидан Н.Файзиев. – Ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинади. Яқин кишиларга ҳайитлик улашиш ҳам чиройли анъаналаримиздан бири. Бундай хайрли ишлар одамлар ўртасида меҳр-мурувват ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаяпти.

Ҳайит намози адо этилгач, ҳамшаҳарларимиз бир-бирларини байрам билан қутлар эканлар, бу дориломон кунларга етказганига шукур қилишди, юртимиз тинч ва бундан-да, фаровон бўлишини тилашди. Озод ва обод Ватанимиз равнақини, фарзандлар камолини Яратгандан сўраб, дуо қилдилар. Айём муносабати билан ташкил этилган ярмаркадан ширинликлар харид қилдилар.

Байрам куни саховатпеша инсонлар томонидан эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, кўнгли ўксик қалбларга ҳам маънан, ҳам моддий ёрдам кўрсатилди.

Дилшод БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив