Congue iure curabitur incididunt consequat

ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

Зарафшон шаҳридаги “Карвон” базмгоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган ифторлик дастурхонлари ёзилди.

Унда шаҳардаги фахрийлар, диний уламолар, кенг жамоатчилик вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар учун дастурхон ёзилди. Тўпланганлар Биринчи Президентимиз томонидан мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган эзгу ишлар, юртимизда муқаддас динимиз софлигини сақлаш борасида олиб борилаётган амаллар ҳақида фикр алмашишди.

- Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Каримов томонидан мамлакатимиз мустақиллигини барча соҳаларда мустаҳкамлаш, хусусан, муқаддас динимизни тиклаш, унинг поклигини сақлаш, жамиятимизда диний бағрикенглик, миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтиришда улкан ишлар амалга оширилганини барчамиз яхши биламиз, - деди тадбирда Зарафшон жемеъ масжиди ходими Шамсиддин Искандаров. - Бугун, Оллоҳ розилиги йўлида халқимизнинг улуғ фарзанди Ислом Каримов хотирасига бағишлаб шаҳримизнинг бирқанча маҳалла ва ташкилотларида ифторлик маросимлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек Қуръон оятлари ўқилиб, Ўзбекистон заминида эл фаровонлиги йўлида хизмат қилиб ўтганлар ҳақига, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимизда ҳамиша тинчлик ҳукм суришини тилаб дуолар қилинди.

М.ҲУСАНОВ. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив