Congue iure curabitur incididunt consequat

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

24 июль куни Зарафшон шаҳар ҳокими М.Базаров бошчилигида жамоатчилик вакиллари “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбир давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига тўкин дастурхон ёзилди. Ноз-неъматларга тўла дастурхон атрофида тадбир ташкилотчилари юртимизда мазкур муассаса тарбияланувчиларнинг етук инсон бўлиб вояга етишлари учун яратилган имкониятлар ҳақида гапирдилар.

- Келажакда, шаҳар ҳокими айтганидек, юртимиз ва халқимизга хизмат қиладиган инсон бўлишга ҳаракат қиламан, - деди тадбирда “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Зокир Казаков. – Бунинг учун янги ўқув йилида ҳам аъло баҳоларга ўқиб, юртимизда бизга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланаман.

Шу куни тадбир ташкилотчилари томонидан “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг барчасига совға-саломлар ўлашилди. “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги ижодкорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият ўлашди.

Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив