Congue iure curabitur incididunt consequat

БОЛАЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

 

БОЛАЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

29 декабрь куни Зарафшон шаҳрида «Президент арчаси» тантанаси бўлиб ўтди.

Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйида ўтказилган байрам тадбирига шаҳримиздаги “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Ватанимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш учун хизмат бурчини бажариш чоғида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган болалар таклиф этилди.

Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Акрамова, вилоят Халқ таълими бошқармаси масъул ходими М.Отаниёзова ва бошқалар болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши, таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилганини таъкидлади. Замонавий таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт иншоотлари, ўтказилаётган турли танлов ва мусобақалар мамлакатимиз ёшларининг ҳеч кимдан кам бўлмай камолга етишига хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб номланган 2017 йилда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаяди.

Болаларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди. Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар, бахтли болалик, гўзал диёримиз мадҳ этилган қўшиқлар, шўх куйлар болаларга бир олам завқ бағишлади.

 

– «Президент арчаси»ни биз ҳар йили орзиқиб кутамиз, – дейди “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Ситора Охшонова. – Байрамда дугоналарим билан арча атрофида мазза қилиб рақсга тушдик. Қувноқ томошалардан баҳраманд бўлдик. Бундай завқли байрам учун Президентимизга катта раҳмат дейман.

Шу куни болажонлар Зарафшон шаҳридаги “Чинор” кафесида ёзилган байрам дастурхонига таклиф этилди. Бир гуруҳ зарафшонлик савобталаб кишилар меҳрга муҳтож 70 нафар болани кийим-кечак билан таъминлашди.


Мансур ПАРДАЕВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив