Congue iure curabitur incididunt consequat

“БОЛАЛАР КУЛСА - ОЛАМ КУЛАР!”

“БОЛАЛАР КУЛСА - ОЛАМ КУЛАР!”

Мазкур шиор остида Зарафшон шаҳридаги “Камалак” аквабоғида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Шаҳар ҳокимлиги, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бошқармаси ва прокуратура ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Зарафшон шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари ҳамда “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди.

Тадбир доирасида шаҳардаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Бахтли болалик” номли концерт дастури, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ўртасида спорт мусобақалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Болаларга беринг дунёни” мавзусида расм чизиш ва иншолар танловлари уюштирилди. Шунингдек, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” шиори остида мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Кичкинтой-ширинтой” мусобақалари ўтказилди.

- Бугунги тадбирларга бир ярим минг нафарга яқин болажонлар ташриф буюрди, – дейди шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Обиджон Ҳакимов. - Уларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун ўндан зиёд тадбирлар ташкил этилди. Жойларда деярли ҳар бир таълим муассасасининг иқтидорли ўқувчилари томонидан яратилган энг яхши ишланмалар кўргазмаси ташкил этилди. Бу эса болани ижодкорлик ва яратувчиликка ундайди.

- Байрамда иштирок этиб, синфдошларим билан роса қувнадим, - дейди 10-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Рухсора Мелиева. - Кўзларида келажакка ишонч, чексиз орзу умидлар билан равон йўлдан бораётган тенгдошларим ҳаёти акс эттирилган ашула ва рақслар орзулар улашадиган юртда яшаётганимиздан далолат беради. Бизга ҳукуматимиз томонидан яратилган кенг имкониятларга аъло баҳоларга ўқишимиз билан жавоб беришимиз керак.

Шаҳар ҳокимлиги Маданият бўлими ҳамда “Олтин водий” маданият уйи томонидан ташкил этилган томошалар болаларда ҳақиқий байрам кайфиятини бағишлади. Турли жамоалар томонидан ташкиллаштирилган тадбирда Ватанни ва бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Тадбир ташкилотчилари томонидан уйда якка тартибда таълим оладиган болаларга турли ўқув қуроллари, кам таъминланган оилалар фарзандларига эсдалик совғалари ҳамда васийлик ва ҳомийлик тайинланган болаларга “Чинор” ресторанида байрам дастурхони ташкиллаштирилди.

“Камалак” аквабоғида уюштирилган байрам тантанасида зарафшонлик болаларни шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Елмуратов ва Ўзбекистон Қаҳрамони Ф.Сойибов табриклади.

Шу куни болаларга текин музқаймоқ тарқатилди.

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив