Congue iure curabitur incididunt consequat

Қутлуғ кунлар сурури

Қутлуғ кунлар сурури

Шаҳримиздаги “Висол” туй ва маросимлар ўтказиш масканида ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар бўлими “Олтин водий” МФЙ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб, “Мустақиллик - энг олий неъмат” мавзусида байрам дастурхони ташкил этилди.

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида маҳалла фаоллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари, ЎзЛиДеП Навоий вилоят ҳамда шаҳар бўлими ходимлари, шунингдек, тадбиркорлар таклиф этилди. Уни шаҳар ҳокими ўринбосари О.Ҳакимов очди. Тадбирда сўз олганлар барчани қутлуғ айём билан табриклаб, мустақиллик йилларида яратилган имкониятлар ва олиб борилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида гапиришди.

- Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, - деди ЎзЛиДеП Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти раҳбари Шахобиддин Холбоев, - халқимизнинг фаровон яшаши учун кўпгина ишлар амалга оширилди. Буларни эътироф этмасликнинг, фахрланмасликнинг ҳеч иложи йўқ. Боиси бугун ҳар биримиз эришаётган муваффақиятларнинг ҳаммаси мустақиллик шарофатидир.

         Шундан сўнг байрам дастурхонига ўзбек миллий таоми - ош тортилди. Шодиёнага кўтаринкилик улашиш мақсадида ташриф буюрган “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш марказининг хонандалари томонидан янграган куй ва қўшиқлар йиғилганларни рақсга чорлади.

           Тадбирда тадбиркорлар ҳамда партия ишларда ташаббускорлик кўрсатиб келаётган бир қатор фаоллар тақдирланди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига ҳам ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан эсталик совғалари топширилди.

Н.ОТАМУРОДОВА,

ЎзЛиДеП шаҳар бўлими

Аппарат раҳбари в.б.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив