Congue iure curabitur incididunt consequat

Озод халқнинг эзгу фазилати

 Озод халқнинг эзгу фазилати

Жорий йилнинг 28-29 январь кунлари ўтказилган умумхалқ ҳашари Зарафшон шаҳрида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Ҳашар кунлари шаҳарнинг саксон икки гектар майдони ободонлаштирилди. Аҳоли турар жойлари, кўп қаватли бинолар атрофи ва қабристонлар тартибга келтирилди. Дарахтлар буталиб, оқланди. Қирқ тўрт километр узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди. Тўпланган чиқиндилар махсус ажратилган транспортларда белгиланган жойларга чиқариб ташланди.

- Кўп миллатли Зарафшон аҳолиси ўзаро аҳилликда яшамоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Зарафшон шаҳар бўлинмаси масъул котиби Феруза Усмонова. – Айнан шу ҳислат зарафшонликларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кўплаб ютуқларни қўлга киритишига туртки бўлмоқда. Ҳашар кунлари зарафшонликлар ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда хайрия тадбирларида ҳам фаол иштирок этдилар.

Бу каби тадбирлар жамиятимизда меҳр-оқибат, хайр-саховат муҳитини янада кучайтириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Мансур ПАРДАЕВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив