Congue iure curabitur incididunt consequat

Замонавий ускуналар келтирилди

Замонавий ускуналар келтирилди

               Бугунги кунда юртимизда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Зарафшон шаҳрида ҳам бу борада сезиларли ютуқларга эришилмоқда.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базаси тубдан яхшиланаётгани, замонавий ускуналар билан бойитилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиб бораётгани фикримизга далил бўла олади. Бугун бирлашма шаҳардаги 50 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Беморларга бирринчи ёрдам, тиббий кўрикдан ўтказиш, профилактика ишларини олиб бориш, ҳомиладорларни ҳар ойда тегишли кўрикдан ўтказиш, чақалоқларни ва болаларни даврий тақвим буйича эмлаш, зарур ҳолларда беморларни вилоят тиббиёт бирлашмасига йўналтириш каби ўнлаб вазифаларни бажариш бирлашма зиммасида. Куни кеча бирлашмага “Саломатлик-3” лойихаси доирасида 16 дона компьютер жамланмаси, стоматология бўлимига 48 млн.сўмлик янги тиббий ускуналар, лаборатория учун мўлжалланган жиҳозлар келтирилди. Компьютер жамланмалари орқали муассасада тармоқ уланиб, яқин кунларда аҳоли онлайн тарзда шифокор қабулига ёздириш, мурожаат қилиш имконига эга бўладилар.

Айтиш жоизки, замонавий тиббий ускуналар беморларга тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, ташхис қўйиш ва саломатлигини тиклашда муҳим омил бўлиб ҳизмат қилмоқда.

Нодира МИРЖОНОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив