Congue iure curabitur incididunt consequat

Миллат қароғисиз, меҳр булоғи

Миллат қароғисиз, меҳр булоғи

Муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлар!

 

Дунёда касблар кўп. Ҳар бир касбнинг жамият ҳаётида ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. Аммо шундай бир соҳа борки, уларни барча бирдек улуғлайди, эъзозлайди. Бу – ўқитувчилик касбидир.

Маълумотларга қараганда, дунёнинг кўпгина мамлакатларида ўқитувчи, устоз ҳамда мураббийларнинг касб байрамлари алоҳида тантана билан нишонланади. Масалан, 5 октябрь Россияда, 20 сентябрь Озарбайжонда, 10 сентябрь Хитойда, 4 май Японияда, 6 март Туркияда устозлар куни сифатида расман нишонланади. Шуниси диққатга сазоворки, санаб ўтилган ушбу давлатларнинг ҳеч бирида ўқитувчилар байрами биздаги каби оммавий байрам ёки дам олиш куни сифатида нишонланмайди.

Демак, илм ўргатган, касб-ҳунар сирларидан воқиф этган устозларга нисбатан ҳурмат ва эътибор бизда бошқаларга қараганда ўзгача. 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида нишонланиши устозларимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромимизни ифодалайди.

Мамлакатимизда истиқлолнинг илк йиллариданоқ таълим тизимини ривожлантиришга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилиб, ўғил қизларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитда билим олишини, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб улғайишини таъминлашга алоҳида эътибор берилди.

Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев кўпчилик ота-оналар ва фарзандларимиз таклифидан келиб чиқиб, жорий ўқув йили ўрта умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълим тизимининг қайта жорий этилиши ёшларнинг чуқур билим эгаллаши, қизиқиши, имконияти ва салоҳиятини тўлиқ юзага чиқаришига ишонамиз.

Буни Зарафшон шаҳри мисолида ҳам кўраётирмиз. Янги ўқув йилида шаҳримиздаги ўн иккита умумтаълим мактаби, академик лицей ва 3 та касб-ҳунар коллежи, Навоий Давлат кончилик институтининг Умумтехника факультети зарафшонликларнинг минглаб фарзандларини ўз бағрига олди.

Азиз устозлар!

Болага бир ҳарф ўргатиш, унинг саводини чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчи ва мураббийлардан машаққатли меҳнатни, бардошни талаб қилади. Ана шундай фидойи муаллимлар, устозлар шаҳримиздаги илм даргоҳларида кўплаб топилади.

8-умумтаълим мактаби информатика фани ўқитувчиси Эркин Исаев, 2-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Мирмуҳсин Қурбонов, 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулчеҳра Бобоева, 10-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Сабоҳат Ботирова, 1-Давлат ихтисосслаштирилган умумтаълим мактаби кутубхоначиси Маҳфуза Жўмаева, Зарафшон қурилиш бошқармаси бошлиғи, ёшлар мураббийси Виктор Иванович Суходубенко, Ўзбекистон ёшлар мураббийи Эркин Давлатов, шогирдлари спорт мусобақаларида нуфузли ўринларни эгаллаб келаётган спорт мураббийлари Барно Фармонов, Абдулло Тагаев ва бошқа ўнлаб кишилар шулар жумласидандир.

Бундай инсонларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли шаҳримиздаги мактабларнинг ўқувчилари вилоят, республика миқёсида ўтказилаётган фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида нуфузли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Биз шогирдлари республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаётган, шаҳримиз шуҳратига шуҳрат қўшаётган шогирдлар тайёрлаган спорт мураббийлари Чингиз ва Зиёддин Тахмазовлар, Абдулла Тоғаев сингари кишиларни доимо эъзозлаймиз. Ушбу ютуқлар замирида ҳурматли устозлар, мураббийлар сизларнинг фидокорона меҳнатларингиз мужассамлигини чуқур англаймиз.

  Азиз муаллимлар ва устозлар!

  Барчангизни яқинлашиб келаётган қутлуғ сана – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан самимий табриклайман. Элимиз фарзандларини тарбиялаш, уларга фан сирларидан сабоқ беришдек шарафли ишларингизда муваффақият, оилавий ҳаётингизда бахт ва фаровонлик тилайман.

 

 

Зарафшон шаҳар ҳокими

                                                 М.Базаров

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив