Congue iure curabitur incididunt consequat

26 июнь - “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни”

       

          26 июнь  - “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни”

Қора кўланка

            Зaрaфшoн Тиббиёт кoллежидa “Ҳaлқaрo гиёҳвaндликкa қaрши курaш куни”гa бaғишлaб давра суҳбати ўткaзилди. Унда коллеж ўқувчи-ёшларига гиёҳвандлик иллатининг фожиали оқибатлари хусусида кенг тушунчалар берилди.

            - Ҳеч кимга сир эмас, бу “заҳри қотил”ни истеъмол қилганларнинг аксарияти ўпка саратони, асаб, бўғма касалликлари каби оғир дардлар билан оғриб, ҳаётдан эрта кўз юмишади, - деди шаҳар Тиббиёт бирлашмаси нарколог шифокори Т.Ибрагимов. – Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай турдаги гиёҳванд модда қабул қилинганда кишининг физиологик ҳолатида, айни пайтда хулқида ҳам ўзгариш пайдо бўлади. Шунинг учун ота-оналар билан бирга ўқитувчи-мураббийлар ҳам ёшларнинг мазкур аянчли иллат таъсирига тушиб қолмаслиги учун ўқувчидаги ўзгаришларни дарҳол илғаб, зарур чора-тадбирларни амалга оширишлари керак.

            Давра суҳбатида, айниқса қиз болаларнинг гиёҳвандлик асирига айланиши, миллат фожеаси, келажак авлодларнинг носоғлом, ногирон бўлиб туғилишига сабаб бўлишини таъкидлашди.

            Тадбирда ўқувчи-ёшларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.

                    Н.OЛИМOВA,

 Зaрaфшoн Тиббиёт кoллежи мaxсус фaн ўқитувчиси.

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив