Congue iure curabitur incididunt consequat

Огоҳликка даъват этилди

Зарафшон Тиббиёт коллежида “Диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик, терроризм жамият тараққиётига таҳдид солади” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Эркин мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатида коллежнинг даволаш иши йўналишида таҳсил олаётган 2-босқич ўқувчилари иштирок этдилар. Унда ёшлар бугунги фаровон кунларимиз, юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсат ҳақида гапириб, қўпорувчилик кайфиятидаги ғоялардан огоҳ бўлиш, бундай ғояларга қарши маърифат билан қарши курашиш ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

- Айрим мамлакатларда юз бераётган хунрезликлар бизни огоҳликка чорлайди, - деди тадбирда Фотима Хўжамова. - Юртимиздаги тинчликни асраш учун биз ёшлар даҳлдорлик ҳисси билан яшаб, бузғунчилик ғояларига соғлом маънавиятимиз билан жавоб беришимиз керак. Ана шунда миллий хавфсизлигимизга ҳеч қандай ёт кучлар таъсир қила олмайди.

Коллежда ёшларга нафақат ўз мутахассислиги бўйича билим берилади, балки турли қўпорувчилик ғоялари таъсирига қарши тура оладиган иммунитетни ривожлантирадиган маънавий-тарбиявий кўникмалар ҳам шакллантирилади. Бу эса келажагимиз ворислари бўлмиш ёшларнинг етук шахслар бўлиб вояга етишларига хизмат қилади.

Насиба ФАЙЗУЛЛАЕВА,

Зарафшон Тиббиёт коллежи ўқитувчиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив