Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА

Мурожаат билан келган фуқаролар учун кутиш, рўйхатга олиш, она ва бола, тиббиёт хоналари намунали тарзда жиҳозланган Зарафшон шаҳридаги Халқ қабулхонаси қисқа фурсатда эл оғзига тушди. Қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг тезкор ўрганилиб, муаммолар ҳал этилаётгани халқнинг мазкур идорага ишончи ортиб бораётгани ҳам сир эмас.

Таъкидлаш жоизки, шаҳар Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти асосли бўлганлиги учун улар қабул чоғидаёқ ижобий ҳал қилинмоқда. Фуқароларнинг ариза, шикоят, мурожаатларини мазмун-моҳиятига қараб тезда ҳал қилиш мақсадида тегишли ташкилот раҳбарлари, мутасадди идора ходимларининг иштироки таъминланмоқда. Мурожаатлари асоссиз фуқароларга қонуний асосда тушунчалар берилмоқда.

Шаҳримиздаги “Наврўз” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Войцеховская хонадонидаги газ плита ва кран жўмрагининг носозлиги ҳамда деворларни оқлашга имконияти йўқлиги ҳақида мурожаат қилган. Масалани ўрганиш учун шаҳар Давлат солиқ инспекцияси, “Зарафшоншаҳаргаз” корхонаси ва 6-сонли уй-жойдан фойдаланиш бошқармаси хат юборилиб, муаммо ижобий ҳал этилди. “Геолог” маҳалласида истиқомат қилувчи ҳамшаҳримиз А.Исматова ногиронлик аравачасига муҳтожлиги борлиги ҳақида мурожаат қилди. Ушбу фуқаронинг ҳам мурожаат ижобий ҳал этилди. Яъни шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлик аравачаси берилди.

Шаҳар Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан бу каби ишлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

А.ИБРОҲИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Зарафшон шаҳар Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив