Congue iure curabitur incididunt consequat

ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ФОРУМИ

ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ФОРУМИ

Яқинда шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-сонли умумтаълим мактабида филология фанлари ўқитувчилари шаҳар Форуми ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 28 йиллигини кенг нишонлаш, ёшлар ўртасида китобхонликка меҳр ўйғотиш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини (она тили, адабиёт, ўзбек, қозоқ, рус, инглиз) ўқитиш сифати самарадорлигини янада ошириш, мазкур фанлар йўналишида фидокорона хизмат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

Форумда шаҳар халқ таълими бўлими мудири З.Бахранова ва унинг ўринбосари М.Иброҳимова сўзга чиқиб, филология фанларидаги мавжуд муаммолар ва келажакда бажарилиши лозим бўлган вазифалар борасида тўхталиб ўтишди.

Дастур бўйича “Филология фан ойлиги”да ўтказилган “Маҳорат дарслари” танловида фахрли ўринларни эгаллаган она тили ва адабиёти ҳамда ўзбек тили фани ўқитувчилари Ҳилола Халилова, Навбаҳор Ашурова, Холида Жўраева, Гулнора Бозорова, Шодия Уралова, Марсиана Ҳамидова шаҳар халқ таълими бўлимининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.

Ялпи йиғилишдан сўнг филология фанлари ўқитувчиларининг маҳорат дарслари ўтказилди.

          

  Шоҳида ШОДИЕВА,

шаҳар халқ таълими бўлими

  филология фанлари услубчиси. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив