Congue iure curabitur incididunt consequat

Чемпион билан учрашув

Чемпион  билан  учрашув

            Жорий йилнинг 9-27 январь кунлари Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси олтин медални қўлга киритганлиги ҳақидаги хушхабар барчамизни тўлқинлантириб юборди. Энг қувонарлиси, чемпионлар орасида ҳамшаҳримиз Дилшод Ҳамроевнинг борлигидир.

Яқинда спортчимиз шаҳримиздаги “Шодлик” меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Унинг “Президент совғаси” ёзуви туширилган, юртбошимиз чемпионларга совға қилган автомашинада келганлигини болажонлар зўр қизиқиш ва ҳавас билан қарши олишди. Чемпионимиз муассаса тарбияланувчиларига спортнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, юртимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар, муваффақиятлар сири хусусида айтиб берди. Болалар эса эришилган ғалаба ва финал ўйини кунидаги ноқулай об-ҳаво шароитида футболчиларимиз  қандай йўл тутганлари ҳақида саволлар бердилар. 

Айтиш жоизки, меҳрибонлик уйида спортнинг бу тури билан шуғулланувчи, қизиқувчи болалар ниҳоятда кўп. Иван Дудников, Ильнар Садыков, Оғабек Сайдуллаев, Бекмурод Ўразов, Данил Зуб, Александр Нарзиев каби футболсевар ёшларимиз орасидан ҳам келгусида чемпионлар етишиб чиқади, деган умиддамиз.

Б.ДУСАНОВ,

меҳрибонлик уйи  ижтимоий муҳофаза

бўйича директор ўринбосари.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив