Congue iure curabitur incididunt consequat

БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар

 

Маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори сохасидаги корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб қувватлашни таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бунда асосий эътибор кичик бизнес суб'ектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, айниқса янги ишчи ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни янада кенгайтиришга қаратилди..

 

Кичик бизнес субъектларига микрокредитлар ажратиш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида барча молиялаш манбалари ҳисобидан мазкур соҳага микрокредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш таъминланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тижорат банк филиаллари томонидан тадбиркор аёлларга кредитлар ажратилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-308-сонли қарорига асосан тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобига имтиёзли кредитлар ажратилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-1047-сонли қарорини вилоятда бажарилишини таъминлаш мақсадида хисобот даврида вилоят банклари томонидан кредит маблағлари ажратилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорига асосан хисобот даврида вилоят банклари томонидан кредит маблағлари ажратилган.

 

Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига янги ишчи ўринлари яратилган.

 

Банк номи

Юридик манзили

Телефон

1Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Навоий вилоят бўлимиНавоий шаҳри Ибн Сино кўчаси 14-уй2278361, 2278387, 2278366
2“Агробанк” ОАТБ Навоий вилояти бошқармасиНавоий шаҳри Меъморлар кўчаси 104-уй2247541, 7703539
3Давлат тижорат Халқ банки Навоий вилояти филиалиНавоий вилояти Кармана тумани Қўчқор Қаршиев кўчаси 90-уй5320180, 5320189
4“Ипотека”банк АТИБ Навоий вилояти филиалиНавоий шаҳри Меъморлар кўчаси 104а-уй7703305, 7703312
5Очиқ акциядорлик инновация-тижорат банк «Ипак йўли» банки Навоий шаҳар филиалиНавоий шаҳри ғалаба шох кўчаси 206-уй2260005, 2260901
6Ўзбекистон-Германия “Савдогарбанк” ОАТБ Навоий вилояти филиалиНавоий шаҳри Меъморлар кўчаси-832244101, 2248221
7ДАТ “Асака” банки (ОАЖ) Навоий филиалиНавоий шаҳри А.Темур кўчаси 2-а уй7702128, 2235432
8Очиқ акциядорлик тижорат “Турон” банки Навоий вилояти филиалиНавоий шаҳри Низомий кўчаси 28-уй2242108, 2242109
9“Ўзсаноатқурилишбанк” Навоий минтақавий филиалиНавоий шаҳри Меъморлар кўчаси 7-уй2245071, 2246941, 2246981
10ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Навоий минтақавий филиалиНавоий шаҳри ғалаба кўчаси 149-а уй2240085, 2249241
11“Микрокредитбанк” ОАТБ Навоий вилояти филиалиНавоий шаҳри Навоий кўчаси 29-уй2237367, 7702613
12Очиқ акциядорлик тижорат “Алоқабанк” Навоий вилояти филиалиНавоий вилояти Кармана тумани Янгиариқ ҚФЙ5323665, 5323538
13ОАТБ Хамкорбанк Навоий филиалиНавоий шаҳри Ғалаба шох кўчаси 198б-уй2260610, 2260658
скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив