Congue iure curabitur incididunt consequat

Самарқандда машҳур бренддаги меҳмонхона қурилади

Учрашувда «Best Western» бренди остида бутун дунёга замонавий меҳмонхоналар қурилиши учун маҳсулотлар етказиб берувчи мазкур компаниянинг салоҳияти ҳақида маълумотлар тақдим этилган. Шунингдек, тадбирда Самарқанд шаҳрида «Best Western» халқаро бренди остида 4 юлдузли меҳмонхона қуриш таклифи билдирилган.

«Plaza Hotelgroup GmbH»компаниясига 2002 йилда асос солинган. Ҳозирги кунда компания Германия, Австрия, Нидерландия ва Чехия давлатларида жаҳон стандартларига жавоб берувчи 34 та меҳмонхонасига эга.

Шунингдек, компания жаҳонда энг тез ривожланаётган замонавий меҳмонхона қурилиши ва реконструкция қилиниши, уни интергациялашган тизимда бошқариш имкониятига эга. Барча меҳмонхоналар халқаро тан олинган «Best Western» бренди остида бошқарилади.

Компания Ўзбекистонга меҳмонхоналар тармоғи бўйича 100 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритишни мўлжаллаган. Маълумотларга кўра, компания 3-5 йил давомида жами 8 та меҳмонхона қуриб, фойдаланишга топшириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Туркиянинг АПЕАC компанияси билан ҳамкорликда, лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ доллари бўлган беш юлдузли меҳмонхона қурилиш ҳақида хабар берилганди.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив