Congue iure curabitur incididunt consequat

«Бунёдкор»да ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

«Бунёдкор»да ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Тошкентнинг яна бир жамоаси «Бунёдкор»да ҳам туб ислоҳотлар бўлиши кўзда тутилаяпти. Бу ҳақда Championat.asia сайти хабар берган

Манба берган хабарга кўра, жамоанинг 2017 йилдаги қониқарсиз натижаларидан сўнг клубда янгиланиш даври бошланиши мумкин. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Мурод Алиев клуб структурасида иш бошлаши мумкин. Алиевнинг айнан қайси лавозимда фаолият олиб бориши борасида аниқ ахборот мавжуд эмас. 

Шу билан бирга Сергей Лушаннинг ҳам «Бунёдкор» бош мураббий сифатидаги сўнгги ўйинлари ўтказаётганини таъкидлаб ўтиш мумкин. Жамоа ҳомийлари ОЧЛнинг 5-тур учрашувида қониқарсиз натижа қайд этилса мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши мумкинлиги ҳақида клубдагиларни огоҳлантирган.

Агар Мурод Алиев клубда фаолият бошласа, Миржалол Қосимов ҳам «қалдирғочлар» сафига қайтиши мумкин.

Манба: kun.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив