Congue iure curabitur incididunt consequat

БУГУННИНГ АЁЛИ

БУГУННИНГ АЁЛИ

Замонавий аёл ким? Кўпчилик «Уйга, ишга, бола-чақага, ўзига қарашга улгурган аёлни замонавий аёл», деб ҳисоблайди.   Бу маълум маънода тўғри. Ҳусн-латофати, зеҳн-фаросат, пазандалик, чеварлик хислатлари билан қадрли опа-сингилларимизга ҳам шундай таъриф бера оламиз.

- Аёл зиммасида оиланинг битмас-туганмас ташвишларини ҳал қилиш, бўлаётган ўзгаришларга, воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириш вазифалари туради, - дейди Зарафшон тиббиёт коллежи раҳбари Моҳира Болтаева. - Замонавий аёл албатта олий маълумотли бўлиши, қайсидир идорада ишлаши шарт эмасдир. Лекин у жамиятимизда рўй бераётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчиси бўлиши керак. Ҳар жиҳатдан етук, билимдон, қизиқувчан болалар тарбиялаб бера оладиган аёлни шундай номга муносиб ҳисоблайман.

Кўча-кўйда кўзни қамаштирадиган даражада ўзига оро берган, очиқ-сочиқ кийинган ёки тамаки чекиб ўтирган аёлларга ҳам дуч келамиз. Бундай аёлларни ўзлари ва ўзларига ўхшаган аёллардан бошқа ҳеч ким замонавий аёл деб ҳисобламаса керак. Улар бошқаларга ўрнак бўла олмайди.

- Замонавийлик миллийлик билан уйғунлашиб кетишига қарши эмасман, – деб фикр билдиради фахрий педагог,  I-даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби Мусрат Кўбаева. - Чиройли, дид билан кийиниш ҳам кишининг савиясини кўрсатади. Афсуски, кейинги пайтларда юзларини ярим яшириб олган ёшгина қиз-жувонларни гоҳ-гоҳида учратяпман.

Файласуфлардан бири «Мукаммаллик гўзалликдир, гўзаллик мукаммалликдадир» деганида аёлларни назарда тутган бўлса, ажаб эмас. Аёлдаги  замонавийликни ҳам ҳар ким ўз билганича, ўз фикр доирасида, ўз тасаввури орқали кўриб, таниб олади.

М.УСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив