Congue iure curabitur incididunt consequat

«Uzcard» компанияси тизимдаги носозлик юзасидан расмий ахборот берди

Компания одамларда пайдо бўлган эътирозлар ўринли эканини қайд этган ҳолда, масаланинг моҳиятини ва масъулиятини чуқур англаган ҳолда барча фойдаланувчилар, аҳолидан юзага келган вазиятни тушуниш билан қабул қилишни сўради.

Барча тўлов тизимлари, жумладан халқаро тўлов тизимлари ҳам, хусусиятан кунлик ҳар хил ташқи ҳужумлардан кафолатланмаган. Албатта, бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат, бироқ дастурий-техник инфратузилма кутилмаганда ишламай қолиши ва ташқи ҳужумлар натижасида уларнинг фаолиятида бундай ҳолат ҳозирги кунда ҳам кузатилмоқда.

Компания «Uzcard» тизими фаолиятидаги муаммо сабаби аниқлаганидан сўнг мутахассислар носозликни бартараф этиш бўйиша тегишли ишларни амалга оширишганини билдирди. Бу ишга компания дастурчилари билан бирга ҳамкорлардан ҳам мутахассислар жалб этилган.

Кўрилган чоралар натижасида барча дастурий ва техник носозликлар бартараф этилгани ва айни пайтда «Uzcard» тизими тўлақонли фаолият юритиши учун барча жараёнлар босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

Компания ҳодиса сабабли масъулиятсиз ва ўз ишини эплай олмайди мазмунидаги жуда кўплаб мурожаатлар олганини ва жуда озчилик бўлаётган воқеаларни тушуниш билан қабул қилганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Ягона умумреспублика процессинг маркази бўлиб ўтган воқеалардан афсусда эканини билдириб, «сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатиб, барча фойдаланувчиларнинг пулларини ҳимоялашни таъминлаш» принципини амалда бажаришга ваъда берган. Яъни келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги йўлида барча чора-тадбирларни ишга солишини билдирди.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив