Congue iure curabitur incididunt consequat

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг Қ А Р О Р И

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг Қ А Р О Р И

 

“  27  ”    апрель  2018 й (г).                   № 29/153

 

                                                                                         

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан Зарафшон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида.

 

Мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясини амалий руёбга чиқариш доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар кундалик ҳаётимизда ўзининг амалий натижаларини бермоқда.

Давлат органлари ўз фаолиятини “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида олиб бормоқда.

Ана шу тамойил асосида Навоий вилоятидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонучилик палатаси депутатлари ҳамда Сенат аъзолари жорий йилнинг 20-27 апрель кунлари Зарафшон шаҳрида аҳоли билан мулоқотлар олиб бориб, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволи билан яқиндан танишдилар.

Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари билан хонадонларда ўтказилган суҳбатлар, аҳоли билан учрашувлар, шунингдек ижтимоий соҳа объектларида ўтказилган ўрганишлар давомида 82 та турли масалаларда мурожаатлар бўлиб, шундан 20 дан ортиғи шаҳар мутасаддилари иштирокида ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан кўтарилган 12 та шаҳар миқёсида, 8 та вилоят миқёсида ҳамда 4 та республика миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар белгилаб олинди.

Зарафшон шаҳри аҳолиси билан ўтказилган мулоқот ва учрашувлар, шунингдек ўрганишлар давомида кўтарилган долзарб масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан чоралар кўрилди.

Зарафшон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани янада ривожлантириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалаларини атрофлича муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан Зарафшон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (Д.Елмуратов, А.Файзиев, О.Ҳакимов), Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи (О.Санакулов), молия бўлими (Х.Куватов) билан биргаликда:

- шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тасарруфида кўп тармоқли марказий поликлиника фаолиятини кенгайтириш чораларини кўриш;

- шаҳардаги корхона ва ташкилотларнинг ходимларини шунингдек мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини қайта кўриб чиқиб икки хафта муддатда тегишли режа-жадвал тузиш ва уни амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

-  фертил ёшидаги, кекса ёшдаги, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини доимий тиббий кўрикдан ўтказиб боришвазифалари топширилсин.

- Даугизтау ҳудудида яшовчи аҳолини Зарафшон шаҳрининг тезкор 103 рақамига боғланиш масаласини ечиш вазифалари топширилсин.

  1. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари (Д.Елмуратов, О.Ҳакимов) ва НКМК Марказий кон бошқармаси директори (О.Мустакимов)ларга:

- НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Тиббиёт-санитария қисмида Соғлиқни сақлаш вазирининг 122-сонли буйруғи ижросини таъминлаш;

- тез тиббий ёрдам бригадасини биринчи ёрдамда зарур бўлган дори-воситалари билан ҳамда, скрининг марказини тегишли реактивлар билан таъминлаш;

- 3-сонли тиббиёт-санитария қисмига қарашли биноларни таъмирлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш;

- Марказий кон бошқармасига қарашли 3-сонли тиббиёт-санитария қисмида санитария-гигиена ва даволаш ишлари бўйича Республикамизда ўрнатилган талабларга риоя этилиши устидан доимий назорат этиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Елмуратов), шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари (В.Эшқувватов), шаҳар Статистика бўлими бошлиғи (А.Худойқулов)ларга:

- шаҳар аҳолисини иш ўринлари билан таъминлаш бўйича маълумотларни нотўғри (яшириш) берган шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларига қонунчиликда ўрнатилган тартибда чора кўриш;

- яратилаётган янги иш ўринлари бўйича реал маълумотларни мувофиқлаштирилган тизимини жорий қилиб икки ҳафта муддатда шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш;

- фуқароларга ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш амалиётини “Обод қишлоқ” дастури лойиҳасида ҳам давом эттириш вазифалари топширилсин.

  1. Шаҳар ҳокими ўринбосари (О.Ҳакимов), шаҳар Халқ таълими бўлими (З.Бахранова), шаҳар Молия бўлими (Х.Куватов)ларга:

- ўн кун муддат ичида педагог кадрлар салоҳиятини янада ошириш, хорижий тиллар фани тўгараклар фаолиятини кучайтириш, қозоқ тилидаги адабиётлар билан таъминлаш;

 ўқувчиларнинг кийиниш маданиятига риоя этилиши ва мобиль алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби ҳамда мақсадсиз пул йиғимларига чек қўйишни олдини олиш чораларини кўриш;

- маҳаллаларда ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида ўқувчиларнинг мактабда мобиль алоқа воситаларидан фойдаланишни олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. Шаҳар ҳокими ўринбосари (О.Ҳакимов), шаҳар Мактабгача таълим бўлими (М.Турсунова), шаҳар молия бўлими (Х.Куватов)лар:

- мактабгача таълим муассасаларида мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда қамровни кўпайтириш;

- болаларни мактабгача таълим муассасаларга қамраб олишни кўпайтириш мақсадида қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш;

- шаҳарда 3-7 ёшли болаларнинг 18 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаганлигини инобатга олиб, давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

  1. Шаҳар ҳокими ўринбосари (А.Файзиев), шаҳар ИИБ (Ў.Бадалов)ларга:

- бир ой муддатда кўп қаватли уйлар орасидаги ҳамда йўлларда ўрнатилган  йўл белгилари, пиёдалар йўлкалари ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган бошқа тўсиқларнинг ҳолатини таҳлил қилиб белгиланган талаб ва қоидаларга мувофиқлаштириш;

- йўлларда пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг ҳаракатланишини тартибга солиш мақсадида белгиланган “Пиёдалар ўтиш жой”ларини меъёрий нормаларга мослаштириш масалаларини шаҳар ҳокимлигидаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги комиссиясида муҳокама этиш ва амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар Кенгашига ёзма ҳисобот бериш вазифалари юклатилсин.

  1. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари (Д.Елмуратов, О.Ҳакимов, Н.Акрамова), Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси (Д.Носирова), шаҳар прокуратураси (Ш.Воҳидов), шаҳар ИИБ бошлиғи (Ў.Бадалов), шаҳар Молия бўлими (Ҳ.Қуватов), шаҳар Маҳаллалар кенгаши (У.Очилов)ларга:

- шаҳарда содир этилган жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва бунга имконият яратиб берган шарт-шароитларни тўлиқ ўрганиш, маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари ва жамоатчилик иштирокида муҳокамалар ўтказиб бориш;

- муқаддам судланганлар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида улар билан доимий равишда профилактик тадбирлар олиб бориш, уларни доимий иш билан таъминлаш чораларини кўриш;

- шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликнинг, турли салбий ҳолатларнинг олдини олишда “маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг ролини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳардаги  13 та маҳалла фуқаролар йиғини посбонларига шаҳар маҳаллий бюджети биринчи чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидаги маблағ ҳисобидан      13 (ўн уч) дона велосипед олиб бериш вазифалари топширилсин.

  1. Шаҳар ҳокими ўринбосари (А.Файзиев), НКМК Марказий кон бошқармаси (О.Мустакимов)ларга:

- 2018 йил 1 июнгача шаҳар кўчаларидаги дарахт ва гул кўчатларини суғориш учун ажратилаётган лимит меъёри сарфланишини таҳлилий муҳокама қилиш ва ажратилаётган лимитнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича шаҳар ҳокимига ёзма ахборот киритиш;

- иситиш тизимида иссиқлик энергияси сарфи ва унга белгиланган тўловлар асослилиги ва тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш ва иситиш тизими учун тўланадиган маблағлар уни реал қўшиш-ўчириш вақтига мослигини текшириш ва якуни билан халқ депутатлари шаҳар Кенгашига ёзма маълумот бериш вазифалари топширилсин.

  1. Шаҳар ҳокими ўринбосари (А.Файзиев), “Тоза ҳудуд” ДУК (Ў.Иргашев) ва НКМК Марказий кон бошқармаси (О.Мустакимов)ларга:

- аҳоли орасида жойлардаги рухсат этилмаган чиқиндихоналарга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини бўйича тарғибот ишларини кучайтириш;

- шаҳар “Тоза худуд” ДУК фаолият юритиши ҳамда махсус чиқинди ташиш транспортларини сақлаш учун автогараж ва маъмурий бино қуриш учун жой ажратиш;

- шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси, НКМК Марказий кон бошқармаси УЖКБ ҳамда аҳоли томонидан кўкаламзорлаштириш ҳамда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб бориш давомида ҳосил бўладиган қурилиш ва бошқа турдаги чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташланиши оқибатида тўпланиб қоладиган чиқиндиларни ўз вақтида чиқариб кетилиши учун манзилли йўл-харитасини жорий йилнинг 10 майига қадар шаҳар ҳокими тасдиғига киритиш вазифалари юклатилсин.

  1. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларига ўзлари сайланган сайлов округлари ҳудудидаги барча хонадонларга ташриф буюриб, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда ижтимоий аҳволини чуқур ўрганиш, аниқланган ҳар бир муаммо ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш чораларини кўриш топширилсин.
  2. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ушбу қарорда берилган топшириқлар ижроси юзасидан бир ой муддатда халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашига ёзма ахборот беришлари шартлиги белгилаб қўйилсин.
  3. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари ўз мажлисларида мазкур Қарорнинг ижросини таъминлаш учун масъул бўлган мутасадди ташкилотларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш, Қарор ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўриш ёки вазифасига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш бўйича шаҳар Кенгашига таклифларини киритиб борсин.
  4. Шаҳардаги секторлар раҳбарлари ўзлари масъул бўлган ҳудудда қонунларни аниқ ва бир хил бажарилиши, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф қилинишини таъминласин.
  5. Ушбу қарор “Олтин водий” газетасида ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
  7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Кенгаш раиси                                             М.Базаров

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив