Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИ

ҚАРОРИ

Зарафшон шаҳар бюджетининг 2017 йилги ижроси ва 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг  24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил  20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари  тўғрисида”ги СҚ-241-III-сонли қарори  ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 2017 йил  31 декабрдаги 35/174 сонли қарорига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И :

  1. Зарафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2017 йилги ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари билан
    2017 йил давомида маҳаллий бюджетга киритилган ўзгаришлар ҳамда Навоий вилоят Молия бош бошқармаси билан келишилган тақдимномалар тасдиқлансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарори, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашиинг 2017 йил 31 декабрдаги 35/174 сонли қарорлари билан тасдиқланган Зарафшон шаҳрининг 2018 йилга мўлжалланаётган маҳаллий бюджет параметрлари қабул қилинсин.
  4. Зарафшон шаҳар ҳокими (М.Базаров):

2018 йил учун Зарафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатлар қисмини умумдавлат солиқларидан ҳисобланадиган меъёрлари ва айланма касса маблағларининг чегаравий миқдорлари тасдиқлансин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатсин.
  2. Зарафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2017 йилдаги ҳисоботига кўра маҳаллий бюджетнинг даромад қисми 48,1 млрд.сўмга, харажат қисми 63,9 млрд.сўмга ижро этилгани маъқуллансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарори билан 2018 йил 1 январдан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларига тегишинча халқ депутатлари Кенгашлари билан келишилган ҳолда ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олиб жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи учун белгиланган ставкаларга 0,7 дан 1,3 гача пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  4. Шаҳар молия бўлими белгиланган тартибда Навоий вилоят Молия бош бошқармасининг билдиришномасига асосан маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилсин.
  5. Шаҳар Молия бўлими маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари ҳамда дастурларида белгиланган тадбирларни маблағ билан таъминлаш мақсадида, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган қисмини молиялаштириш манбаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Навоий вилоят Молия Бош бошқармаси томонидан аниқлик киритиш юзасидан ўрнатилган тартибда мурожаат этилишини таъминласин.

10 . Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан кучга киритилсин.

  1. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Давронов), шаҳар Молия бўлими (Қуватов) зиммасига юклатилсин.

               Кенгаш раиси                                                     М.Базаров

    “ 31 ” декабрь   2017 y (г)                                     № 26/118

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив