Congue iure curabitur incididunt consequat

Халқ депутатлари зарафшон шаҳар кенгашининг Қарори

2016 йил 30 декабрь                                                                       №15/63

Халқ депутатлари зарафшон шаҳар кенгашининг

ҚароРИ

 

Шаҳарда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги “Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли қарори, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги “Вилоятда
2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 22/93-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

 

1. Шаҳарда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури  (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага, Дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи комиссия аъзолари:

ҳар ойда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Дастурга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

3. Дастур параметрларининг:

инвестиция дастурлари, саноатни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурлари, маҳаллийлаштириш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бошқа дастурлар параметрларидан келиб чиқиб, мақсадли дастурларга киритилган объектларда яратилган иш ўринлари бўйича шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Елмуратов) ва йирик корхоналари;

қурилиш саноатини, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ҳамда қурилиш соҳасидаги корхона, ташкилотларда мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлганлар бўйича шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими (Й.Жумаев) томонидан, тегишли идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан ҳамкорликда;

фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича хусусийлаштириш;

якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Ҳ.Нурматов);

тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирилиши бўйича шаҳар тижорат банклари (Ҳ.Пардаев, Д.Хамроев, Ш.Ризаев, С.Жумаев);

оилавий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳасида ўз-ўзини банд қилганлар бўйича “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси (У.Очилов) ва шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Ш.Идиев) томонидан таъминланиши белгилаб қўйилсин.

4. Шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Елмуратов), шаҳардаги касб-ҳунар коллежлари директорлари (Ғ.Облакулов, М.Болтаев, М.Болтаева), шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Т.Болғаев), манфаатдор идоралар ва корхоналар билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳар бир касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ ташкилотларга – иш берувчиларга бириктиришга доир тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Шаҳардаги касб-ҳунар коллежлари директорлари (Ғ.Облакулов, М.Болтаев, М.Болтаева) касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг аниқ иш жойларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташининг ва уларни ишга жойлаштиришнинг ташкил этилишини таъминлаш, битирувчиларнинг иш билан банд этилиши мониторингини амалга оширишга қаратилган ишларни умумлаштирсин.

5. Шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Елмуратов), шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Ҳ.Нурматов), шаҳар Статистика бўлими (Ш.Омонов) билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарни фаолиятини тиклаш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш масаласини қатъий назоратга олсин.

6. Шаҳар тижорат банклари раҳбарлари (Ҳ.Пардаев, Д.Хамроев, Ш.Ризаев, С.Жумаев)га янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, шаҳарда хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқилишини ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олсин.

7. Шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Елмуратов), шаҳар тижорат банклари (Ҳ.Пардаев, Д.Хамроев, Ш.Ризаев, С.Жумаев)га хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.

8. Шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Ҳ.Нурматов) норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватласин.

9. 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида жамлаш, ҳудудий дастур бажарилишининг таҳлилини олиб бориш мақсадида касб-ҳунар коллежлари директорлари (Ғ.Облакулов, М.Болтаев, М.Болтаева), шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Ҳ.Нурматов), шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими (Й.Жумаев), шаҳар тижорат банклари раҳбарлари (Ҳ.Пардаев, Д.Хамроев, Ш.Ризаев, С.Жумаев), “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси (У.Очилов), шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Ш.Идиев) томонидан ҳар ойнинг
1 санасига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Т.Болғаев)га мунтазам равишда тегишли маълумотларни тақдим этиб борсин.

10. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Т.Болғаев) Дастурнинг ижроси бўйича жамланган таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг якунларига кўра шаҳар ҳокимлигига киритиб борсин.

11. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (Ж.Аслонов)га ушбу қарорни “Олтин водий” газетасида расман эълон қилинишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.    

13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Д.Елмуратов) ва халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммаларига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                              М.Базаров


ish-rinlari-1-ilova.doc [51 Kb] (кўчиришлар сони: 0) ish-rinlari-2-ilova.doc [44 Kb] (кўчиришлар сони: 0)  скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив