Congue iure curabitur incididunt consequat

Иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

“30” октябрь 2017 y (г).              № Қ-575

2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 51-сон, 514-модда; 2005й., 21-сон, 148-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-616-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон), Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008й., 34-сон, 333-модда) асосан иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳардаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 903 кишини ташкил этадиган                  2,8 фоиз миқдорида, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 7,7 фоиз – 70 киши;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 60,7 фоиз – 549 киши;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 4 фоиз – 37 киши;

ногиронлар учун 3,1 фоиз – 28 киши;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,8 фоиз – 8 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун              5,3 фоиз – 48 киши;

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 0,4 фоиз – 4 киши;

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун, шу жумладан сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 17,6 фоиз                (159 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин ва шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

  1. Корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2016 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2017 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми – 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси 3-қисмига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-банди 2-қисмига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармагалик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
  3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
  4. Шаҳар ҳокимлиги Девонхонаси бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминласин.
  5. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Л.Хамраев)га ушбу қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш юклатилсин.
  6. “Олтин водий” газетаси таҳририяти Давлат корхонаси (М.Ҳусанов) қарорнинг расмий нашрда эълон қилинишини, шаҳар ҳокимлиги Бош юрисконсульти (А.Ғойибов)  қарорни вилоят адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилишини, шаҳар ҳокимлиги Девонхонаси икки кунлик муддатда шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
  7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Елмуратов зиммасига юклатилсин.

 

 

           Шаҳар ҳокими                                                                           М.Базаров

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 30 октябрдаги Қ-575-сон қарорига илова

Зарафшон шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни 2018 йилда ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган (квоталанган) иш ўринлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Зарафшон шаҳри

Уларда ишловчилар

Жами банд қилинган иш ўринлари сони

Шундан

Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари жумладан,

Ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган кўп болали ота-оналар учун

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун

Ногиронлар учун

Аҳоли Бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун

Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун

Сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шахслар учун

Кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун

Атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун

Одам савдосидан жабрланганлар учун

1

Марказий Кон Бошқармаси

18412

629

19

457

23

17

6

30

12

52

10

3

2

Зарафшон Қурилиш Бошқармаси

3064

122

8

63

8

6

2

9

4  

18

3  

1

3

ПТФ"Агама"

320

12

3

2

 

3

 

1

 

2

1  

 

4

Қизилқум геология қидирув экспедитсия

391

15

2

1

3

1

 

4

1  

3

 

 

5

Даугизтау геология қидирув экспедитсия

338

13

2

1

2

1

 

3

1  

3

 

 

6

Зарафшон туманлараро газ таъминоти учаскаси

42

1

 

 

 

 

 

 

 

1

 

 

7

Карантин ва Ута Хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази

51

2

1

 

 

 

 

 

 

1

 

 

8

Академик лицей

98

3

1

1

 

 

 

 

 

1

 

 

9

Тиббиёт коллежи

146

5

2

1

 

 

 

 

 

2

 

 

10

Копьютер технолгиялари   коллежи

113

4

1

1

 

 

 

 

 

2

 

 

11

Саноат касб-ҳунар коллежи

165

5

2

1

 

 

 

 

 

2

 

 

12

№1 мактаб

133

4

2

1

 

 

 

 

 

1

 

 

13

№2 мактаб

208

6

2

1

 

 

 

 

 

3

 

 

14

№3 мактаб

188

5

2

1

 

 

 

 

 

2

 

 

15

№4 мактаб

95

3

1

1

 

 

 

 

 

1

 

 

16

№5 мактаб

60

2

1

 

 

 

 

 

 

1

 

 

17

№6 мактаб

67

2

1

 

 

 

 

 

 

1

 

 

18

№7 мактаб

54

2

1

 

 

 

 

 

 

1

 

 

19

№8 мактаб

149

4

1

1

 

 

 

 

 

2

 

 

20

№9 мактаб

80

3

1

1

 

 

 

 

 

1

 

 

21

№10 мактаб

188

5

1

2

 

 

 

 

 

2

 

 

22

№12 мактаб

209

6

1

2

 

 

 

 

 

3

 

 

23

№13 мактаб

331

7

2

1

 

 

 

 

 

4

 

 

24

№7 Болалар мусиқа мактаби

57

2

1

 

 

 

 

 

 

1

 

 

25

№ 1 Мактабгача таълим муассасаси

91

3

1

 

 

 

 

 

 

2

 

 

26

№3 Мактабгача таълим муассасаси

30

1

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

27

№4 Мактабгача таълим муассасаси

32

1

 

 

 

 

 

 

 

1

 

 

28

№16 Мактабгача таълим муассасаси

84

3

1

 

 

 

 

 

 

2

 

 

29

№20 Мактабгача таълим муассасаси

116

4

2

 

 

 

 

 

 

2

 

 

30

"Шодлик"мехрибонлик уйи

72

2

1

 

 

 

 

 

 

1

 

 

31

Ободонлаштириш бошқармаси

244

9

3

 

1

 

 

1

 

4

 

 

32

Сил касалликлари диспансери

106

4

1

2

 

 

 

 

 

1

 

 

33

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби

44

1

 

 

 

 

 

 

 

1

 

 

34

Давлат Санитария Эпидимология назорат маркази

111

4

1

2

 

 

 

 

 

1

 

 

35

Зарафшон почта алоқа бўлими

50

2

1

 

 

 

 

 

 

1

 

 

36

"Баркамол авлод" болалар маркази

30

1

 

 

 

 

 

 

 

1

 

 

37

ТИФ "Миллий банк" Зарафшон филиали

48

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

38

ДАТ "Асака банк" Зарафшон филиали

34

1

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

39

АТИБ "Ипотека банк" Зарафшон филиали

56

2

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

40

ДТ "Ҳалқ банки" Зарафшон филиали

50

2

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

ЖАМИ:

26157

903

70  

549

37

28

8

48

18  

127  

14  

4

                             

 

Зарафшон шаҳар Бандликга кўмаклашиш                                                                                                                                                                                                                 маркази директори в.б                                                                                                                                                                                                       Л.А.Хамраев

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив