Congue iure curabitur incididunt consequat

ЗАРАФШОНДА ЯНГИ КОРХОНА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

“Zarafshon Glass” масъулияти чекланган жамиятига қарашли мазкур шаҳобчанинг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда сўз олган шаҳар ҳокими Анвар Раджабов Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳномалигида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг кўлами ва моҳияти ҳақида тухталди.

ЗАРАФШОНДА ЯНГИ КОРХОНА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

 

- Мазкур автомобилларга сиқилган газ қўйиш шаҳобчасини қўриш ишларига 7 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди, - деди “Zarafshon Glass” масъулияти чекланган жамияти директори Шарофиддин Тоҳиржонов. – Бугун юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши бежиз эмас. Чунки, хусусий секторни тараққий эттириш орқали маҳаллий бюджет бойийди, энг муҳими аҳоли бандлиги таъминланади.

Биргина “Zarafshon Glass” масъулияти чекланган жамиятига қарашли мазкур автомобилларга суюлтирилган газ қўйиш шаҳобчасининг ишга туширилиши 20 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлади.

 - Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши, - деди, шаҳобчада эндигина иш бошлаган ходим Шавкат Маматқулов, - биз ёшлар учун айни муддао бўлди. Негаки, иш излаб, хорижга чиқиб кетишдан бизни асрайди. Ўз диёримизда оиламиз фаровонлиги ва юртимиз равнақига ҳисса қўшишимизга замин тайёрлаб бераётган Юртбошимиздан миннатдорман.

Мазкур автомобилларга суюлтирилган газ қўйиш шаҳобчасининг ишга туширилиши Зарафшон шаҳрида соғлом рақобатни ҳамда автотранспорт бошқарувчиларига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

ЗАРАФШОНДА ЯНГИ КОРХОНА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

 

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив