Congue iure curabitur incididunt consequat

СОҒЛОМ ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИ

  СОҒЛОМ ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИ

юрт равнақи ва халқ фаровонлигига хизмат қилади

Навий вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Раззоқов зарафшонлик тадбиркорлар билан учрашди.

Шаҳримиздаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган йиғилишда зарафшонлик тадбиркорлар ҳамда вилоят ва шаҳар ташкилот, муассаса ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.

- Жорий йилнинг, - деди вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Раззоқов, - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши биз раҳбарларга тадбиркорларга кўмакдош бўлиш масъулиятини йўклайди. Бугунги учрашув ҳам зарафшонлик тадбиркорларга қўлай муҳит яратиш ҳамда шаҳарда тадбиркорлик ва ишбилармонлик вазиятни соғломлаштириш мақсадида ўтказилмоқда. Ўйлайманки, Зарафшонда ўзига хос тадбиркорлик ва ишбилармонлик мактаби шаклланади.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан бирқанча таклиф ва уларни қийнаб келаётган муаммолар билан боғлиқ саволлар ўртага ташланди. Масалан, “Zarafshon Glass” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Тоҳиржонов жамиятга қарашли Автомобилга газ қўйиш шаҳобчасини кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда, фуқаро Ш.Зайниев хусусий кленика қўриш ва ҳунарманд У.Абдужалилов устохона қуриш учун ер майдони ажратиб беришда амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилдилар. Мазкур масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига белгиланган вазифалар юклатилди.

Учрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятини кенгайтириш учун кам фоизда кредит маблағлари ажратиш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўтаришди. Мазкур масала юзасидан ҳам молия муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Тадбирда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

М.ПАРДАЕВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив