Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ ДАРДИНИ ТИНГЛАШ раҳбар ва улус ўртасида соғлом муносабатни шакллантиради

ХАЛҚ ДАРДИНИ ТИНГЛАШ

раҳбар ва улус ўртасида соғлом муносабатни шакллантиради

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров янги зарафшонликлар билан сайёр учрашув ўтказди. Учрашув қўрғондаги 9-сонли умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтди.

Юзма-юз учрашувда ҳоким шаҳарда амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги, савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилаётганлиги ҳақида тўхталиб, ютуқлар билан бир қаторда ҳали бажарилиши лозим бўлган ишлар кўп эканлигини таъкидлади.

Сайёр қабулда аҳоли бандлиги ва уй-жой билан таъминланиш ҳамда бошқа масалаларда йигирмага яқин фуқаронинг мурожаати қайд этилди.

- Бу каби сайёр қабуллар, - деди уй-жой сотиб олиш учун эпотека кредити ажратишини сўраб мурожаат этган Тохир Қурбонов, - раҳбарларимизга халқнинг дардини тинглаш, уларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришишда ёрдам беради. Бугунги мулоқотда уй-жой сотиб олиш учун эпотека кредити ажратишда амалий ёрдам сўрадим. Ўйлайманки, мени қийнаб келаётган муаммо ечимсиз қолмайди.

Аҳоли билан мулоқотда депутатлар, шаҳар ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари масъул ходимлари иштирок этдилар. Йиғилишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кўтарилган масалаларга ечим топиш, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мансур ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив