Congue iure curabitur incididunt consequat

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

 

Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар вакилларининг жойларда сайёр қабуллар уюштиришига пухта замин ҳозирлади. Бундай учрашувлар аҳолини қийнаётган муаммоларнинг жойида ҳал этилиши, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада қулайликлар яратишда муҳим ўрин тутмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергановнинг ўринбосари Руслан Давлетов Зарафшон шаҳрида ўтказган сайёр қабули давлат органлари ҳамда фуқаролар билан ўзаро муносабатларнинг янги механизми ва самарали усулларини жорий этишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Бир қатор вазирликлар, давлат қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар, фахрийлар, ёшлар иштирок этган тадбирда жорий йилда кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришда, аввало, раҳбарларнинг, ҳар бир фуқаронинг бурчи ва масъулияти ҳақида сўз юритилди.

7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳри аҳолиси томонидан йўлланган 90 га яқин мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди. Мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди, айрим мутасадди раҳбарларнинг ўз вазифасига лоқайдлик ва масъулиятсизлик билан ёндашаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мурожаатларнинг 80 фоизидан ортиғи жойида ечимини топди. Қолганларини қўшимча ўрганиш ва ҳал этиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими К.Турсунов иштирок этди.

М.ҲУСАНОВ.

Суратлар муаллифи Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив