Congue iure curabitur incididunt consequat

Сен бахт-у иқболим

            Шаҳримиздаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Дийдор” кафесида байрамга бағишлаб тадбир ташкил этилди. Унга маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар таклиф қилинди. Байрам тадбири давомида кўркам дастурхон тузатилиб, МФЙ ходимлари, маҳалладаги хотин-қизлар билан ишлаш мутахассиси ҳамда профилактика инспекторлари, ҳомийлар кўмагида миллий таомимиз - ош тортилди.

            Тадбирда  Зарафшон шаҳар “Оила” маркази раҳбари З.Жўраева сўзга чиқиб, болаларни байрам муносабати билан табриклади. 8-МТМ тарбияланувчилари иштирокида саҳна кўриниши ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбир сўнггида болаларга ҳомийлар томонидан юмшоқ ўйинчоқлар улашилди. Мурғак қалб соҳиблари кўтаринки кайфият билан уйларига қайтишди.

Н.ЖУМАҚУЛОВА,

“Тинчлик” МФЙ раиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив