Congue iure curabitur incididunt consequat

Фаоллар тақдирланди

Фаоллар тақдирланди

           Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Зарафшон шаҳар бўлими томонидан “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш марказида 2017 йил якунлари ва янги 2018 йилни муносиб кутиб олишга бағишланган Янги йил байрами  тадбири ташкил этилди.

              Унда партия депутатлик гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари, фаоллари, “Ёш либераллар” клуби аъзолари, шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари  ҳамда ОАВ ходимлари қатнашди.

             Тадбир партия депутатлик гуруҳи аъзоси Шухрат Холмуродов очди. Шундан сўнг ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар бўлими аппарат раҳбари Н.Отамуродова партия аъзоларини янги йил билан табриклаб, 2017 йил давомида шаҳар бўлими томонидан амалга оширилган  ишлар тўғрисида маълумот берди.

               Байрам кечасида “Ёш либераллар” клуби аъзолари ижросида саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар, янги йил ҳазиллари барчага кўтаринки кайфият улашди.

              Тадбир сўнгида партиянинг фаол аъзолари,  ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига байрам соғалари топширилди.

“Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш маркази хушовоз хонандалари куйлаган шўх қўшиқлар йиғилганларга байрам шукуҳини тухфа этди.

М.ХУДАЙБЕРДИЕВА,

ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар

бўлими  ижрочи котиби. 

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив