Congue iure curabitur incididunt consequat

Шаҳар миқёсида “Қизларжон” клуби аъзолари иштирокида ўтказилган “Қизлар байрами” тадбирлари ҳақида

2018 йилнинг 21 июнь куни шаҳарда Хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллалар Кенгаши, “Оила” маркази шаҳар бўлими, шаҳардаги барча таълим муассасалари, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ўсмир қизлар ўртасида маданий-маърифий ишлар самарадорлигини кучайтириш, уларни миллий қадриятлар ва урф-одатлар руҳида тарбиялаш ҳамда қизларнинг истеъдод ва иқтидорларини кенг намойиш этиш мақсадида “Қизларжон” клуби аъзолари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган 150дан ортиқ “Қизларжон” клуби аъзолари иштирок этишди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, – дейди шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассисиси М.Жалилова, - таълим муассасаларидаги “Қизларжон” клуби фаолиятини янада ривожлантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқий, сиёсий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, иқтидорли, истеъдодли қизларнинг қобилиятларини янада ўстиришдан иборатдир.

Тадбирда шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчи-қизларидан иборат жамоалар иштирок этишди.

“Қизлар байрами” нинг “Иншолар танлови” Зарафшон академик лицейида,  “Китобхонлар танлови” ва “Мушоира кечаси” шаҳар Ахборот – ресурс марказида, “Ҳаваскор ҳунармандлар” танлови “Баркамол авлод” болалар марказида, спорт мусобақалари Зарафшон кончилик электроэнергетикаси коллежида, тадбирнинг якунловчи тақдирлаш маросими 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Тадбирда ғолиб қизлар “Соғлом авлод учун”, “Нуроний” жамғармалари, “Қизил ярим ой” жамияти, МК “Ватанпарвар” ташкилоти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Шаҳар миқёсида  “Қизларжон” клуби аъзолари иштирокида  ўтказилган “Қизлар байрами” тадбирлари ҳақида

 

Шаҳар миқёсида  “Қизларжон” клуби аъзолари иштирокида  ўтказилган “Қизлар байрами” тадбирлари ҳақида

 

Шаҳар миқёсида  “Қизларжон” клуби аъзолари иштирокида  ўтказилган “Қизлар байрами” тадбирлари ҳақида

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив