Congue iure curabitur incididunt consequat

Зарафшонда янги соғломлаштириш маркази

Бошқа тиббий марказлардан фарқи, бу ерда ортиқча вазн тўплаш, руҳий зўриқиш, ҳар хил турдаги қўрқув, тушкунликка тушиш, зарарли одатларга мутеъ бўлиш каби касаллик ёки ҳолатлар тўғри овқатланиш, мусиқа ва рақс терапия, турли психологик тренинглар ёрдамида даволанади. Марказ ташкилотчилари Камолиддин Рўзимуродов ҳамда унинг турмуш ўртоғи Дилфуза Эшмуродова Навоий шаҳрида жойлашган “Лиза” бахтлилар академияси”да бир ой давомида таҳсил олиб, махсус сертификатга эга бўлишди. Бу эса уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига туртки бўлди. Ўғлим Шохрух шахмат билан шуғулланади, - дейди Д.Эшмуродова. – Бироқ сўнгги пайтлар унинг кўрсаткичлари пасайиб кетди. Бундай муваффақиятсизликлар унинг руҳий ҳолатига таъсир қилиб, фарзандим тушкунликка тушиб қолди. Турмуш ўртоғим билан унга маънан ва руҳан кўмак бериш мақсадида психологик марказда таҳсил олдик. Натижа жуда яхши. Шу сабабли ҳамшаҳарларимизга ҳам тажрибамиз давомида орттирилган кўникмаларимиз орқали ёрдам кўрсатишга қарор қилдик. Айни дамда шаҳримиздаги маҳаллалар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида психологик тренинглар олиб бораяпмиз. Ахир айтишади-ку, “Иллат излаганга иллатдир дунё, ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё”. Инсонларни ҳаётдан завқланиб яшашларига, руҳан тетик бўлишларига ҳиссамизни қўшсак, биз бундан бахтиёрмиз.

Инсон руҳияти билимдонлари иш унуми кайфиятга боғлиқ эканини айтишади. Чунки, доимо яхши кайфиятда юрувчи кишилар стрессдан узоқда бўлишади, юрак қон-томир касалликларига камроқ чалинишади, бош оғриғидан ҳам кам шикоят қилишади. Эзгу ният билан “Эзгу ният” номи остида иш бошлаган соғломлаштириш маркази ҳам ҳамшаҳарларимизга қувонч ва саломатлик улашади, деган умиддамиз.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив