Congue iure curabitur incididunt consequat

“МАҲАЛЛА МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА”

“МАҲАЛЛА МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА”

7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида шу номли кўрик-танлов бўлиб ўтди

Унда шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган таълим муассасалари ўқувчиларидан тузилган жамоалар маҳалла улар ҳаётида нечоғлик муҳим ўрин эгаллашини турли шартлар орқали намойиш этишди.

 Кўрик-танлов давомида иштирокчилар томонидан юртимизда маҳалла институтини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда маҳаллаларда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, оила-маҳалла-мактаб йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди. Шунингдек маҳалла ва маънавиятга оид билимларини синовдан ўтказишди. Ҳайъат аъзолари томонидан қатнашчиларнинг “Маҳаллам фахрим менинг”, “Аждодлар мероси” каби мавзуларда ёзилган иншолар ҳам баҳоланди.

- Бугунги кунда ҳар биримиз қайсидир юмуш билан маҳаллага мурожаат этамиз. Кимдир ишга кириш ниятида, яна бошқаси маслаҳат сўраб. Маҳалла тизими ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаётида, турмушида алоҳида ўрин тутадиган институтга айланиб бормоқда. Хусусан ёшларнинг ҳам, - дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси раиси У.Очилов. – Бугунги кўрик-танловнинг мақсади маҳаллада ёшлар тарбияси устувор эканлигини кўрсатиб бериш, ўғил ва қизларимизнинг маҳалла ишларида фаоллигини оширишдан иборат.

Якуний натижаларга кўра “Геолог” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Маҳалламиз ёшлари” жамоаси 1-ўринни, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Келажак бунёдкорлари” жамоси 2-ўринни, “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Тинчлик кабутарлари” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Ғолиб жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 1-ўринни эгаллаган жамоа кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўланмага сазовор бўлди.

Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив