Congue iure curabitur incididunt consequat

Касб маҳоратларини оширишди

Касб маҳоратларини оширишди

Зарафшон кончилик электроэнергетикаси касб-ҳунар коллежининг “Кончилик иши” йўналишида таҳсил олувчи ўқувчилар ўртасида беллашув уюштирилди.

 “Чилангарлик маҳорати” деб номланган мусобақада қатнашчилар тўртта гуруҳга бўлиниб, соҳага оид саволларга жавоб бериш, термин ёзиш, саҳна кўриниши ва макетлар кўргазмасини уюштириш каби шартлар асосида беллашишди.

            Мусобақа давомида ўқувчилар ўз билим ва маҳоратларини намоён этибгина қолмасдан, келгусида қандай мутахассис бўлиб етишишларини ҳам исботлашди. Беллашув жуда ҳам қизғин, баҳс-мунозараларга бой ўтди. Унинг якунида 201/16 гуруҳ аъзоларига “Энг яхши термин”, 202/16 гуруҳдан тузилган жамоага “Энг яхши таништирув”, 203/16 гуруҳга “Энг яхши касб устаси”, 208/16 гуруҳга “Энг яхши макет” номинацияси берилиб, коллеж маъмурияти томонидан махсус фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир якунида коллеж директори Садриддин Бозоров барчани Янги йил байрами билан табриклаб, ёшларга омад тилади.

Ойдиной САИДОВА,

Зарафшон кончилик электроэнергетикаси

 касб-ҳунар  коллежи ишлаб чиқариш таълими устаси. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив