Congue iure curabitur incididunt consequat

МУТАХАССИСГА ИШ, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИГА СЕРТИФИКАТ

МУТАХАССИСГА ИШ, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИГА СЕРТИФИКАТ

Жорий йилда Зарафшон шаҳридаги 3 та касб-ҳунар коллежини 972 нафар ёшлар битиради. Ҳозирда улар билан шаҳардаги ўнлаб корхона ва ташкилотлар ўртасида тўрт томонлама шартномалар тузилди. Бу йил тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 30 нафар битирувчи рўйхати шаҳримиздаги молия муассасаларига тақдим этилган.

Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежида ўтказилган "Касб маҳорати" кўргазмалари, "Энг яхши мутахассис" ҳамда "Энг яхши бизнес лойиҳа" кўрик-танловлари битирувчиларни касбга йўналтириш, малакали кичик мутахассис кадрлар тайёрлаш, ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва уларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

- Зарафшон компьютер технологиялари коллежини битириш арафасидаман, - дейди Нигора Мажидова. - Бугунги тадбирда тикувчилик цехини ташкил этиш бўйича ўз бизнес ғоям билан иштирок этдим ва  лойиҳамни амалга ошириш учун АТ “Ипотека банк” Зарафшон филиалидан имтиёзли кредит ажратилиши тўғрисидаги сертификатни қўлга киритдим.

Тадбирда тўрт нафар коллеж битирувчиси ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш учун шаҳримиздаги банк муассасаларининг имтиёзли кредит сертификатларига эга бўлишди.

Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ҳамда касб-ҳунар коллежлари ҳамкорлигида ташкил этилган бу галги кўргазмали кўрик-танловларда касб-ҳунар коллежларидаги 33 ихтисослик йўналишлари бўйича 300 нафар битирувчи ўзларининг касб маҳоратларини намойиш этишди. Уларнинг йўналишлар бўйича касб маҳорати тақдимотлари шаҳар жамоатчилиги вакиллари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Д.Елмуратов ва О.Ҳакимов иштирок этдилар.

Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив