Congue iure curabitur incididunt consequat

БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИ КАФОЛАТЛАНДИ

БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИ КАФОЛАТЛАНДИ

Зарафшон Саноат касб ҳунар коллежида битирувчиларни ишга тақсимлаш мақсадида "Карьера кунлари – 2017" меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мазкур ярмарка Зарафшон шаҳридаги ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашларига кўмаклашиш мақсадида ўтказилди. Унда Зарафшон шаҳридаги корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда тадбиркорлик субъектлари бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

- Жорий ўқув йилида коллежимизни 446 нафар ўқувчи-ёшлар 9 та мутахассислик бўйича битиради, – дейди Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи директори Ғайрат Облоқулов. - Шу давргача битирувчиларимизни ишга жойлаштириш мақсадида Зарафшон қурилиш ва Марказий кон бошқармалари ҳамда бир қатор қўшма тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар имзоланган. Ҳозиргача барча 446 нафар битирувчимиз иш берувчи ташкилотлар билан тўрт томонлама шартнома тузди.

- Зарафшон тиббиёт коллежини тамомлаяпман, – дейди Гўзал Бозорова. - Ўз мутахассислигим ўрта тиббиёт бўйича назарий билимларни мукаммал ўзлаштирганман. Ярмаркада хусусий корхоналарнинг ҳам бўш иш ўринлари билан иштирок этиш ҳамда юртимизда битирувчиларнинг ўз бизнесларини бошлашлари учун яратилаётган имкониятлар менда ўз бизнесимни бошлашга иштиёқ уйғотди.

Ярмаркада мингдан ортиқ битирувчи иштирок этди.

Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив