Congue iure curabitur incididunt consequat

Жарангли садолар остида

Жарангли садолар остида

25 май куни юртимиз умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади. Дилларга ўзгача шукуҳ, қалбларга олам-олам ҳаяжон солиб, бир умр хотирада қоладиган ушбу тадбирни тартибли ва мазмунли ўтказиш учун барча таълим муассасаларида катта тайёргарлик кўрилди.

Бу йил шаҳримиздаги умумтаълим мактабларининг 9-синфни 1014 нафар ёш битирмоқда. 25 май куни янграган сўнгги қўнғироқнинг жарангли садолари остида битирувчилар мустақил ҳаёт сари дастлабки қадамни қўйишди.

 

10-умумтаълим мактабида ўтказилган шундай тадбирда шаҳардаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. 

Бадиий кечада шаҳар ҳокими М.Базаров сўзга чиқиб, юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, таълим тизимидаги ислоҳотлар, шаҳримизда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди.

Сўнгра битирувчилар дил сўзлари, устозларига аталган куй-қўшиқлари билан тадбирни давом эттиришди. Энг ҳаяжонли лаҳзаларда сўнгги қўнғироқ жаранглади. Унинг жаранги янги ҳаёт остонасида турган ҳар бир йигит-қизнинг қалбида бир умрга муҳрланиб қолиши аниқ.

Шодиёнада йил давомида ютуқларни қўлга киритган фаол ва аълочи ўқувчилар, шунингдек илғор ўқитувчиларга фахрий ёрлиқлар берилди. Жорий ўқув йилида мазкур таълим муассасасининг 9-синфини 127 ўқувчи битирди.

Сўнгги қўнғироқ тадбирларидан сўнг ўқувчилар шаҳримиздаги ўрта-махсус ўқув юртларига саёҳат қилиб, у ерда ёшларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш, малакали мутахассислар этиб тарбиялаш мақсадида яратилган имкониятлар билан танишишди.

Гулшанда БОБОМУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив