Congue iure curabitur incididunt consequat

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК

       Бўлим тасарруфидаги барча таълим муассасаларида 2018-2019-ўқув йили учун куз-қиш мавсумига ҳамда янги ўқув йилига  тайёргарлик ишлари бўйича  бугунги кун ҳолатига кўра 130 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдамлари ҳисобидан , маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 508 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб  жорий таъмирлаш ишлари 1 августга қадар тўлиқ якунланиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган  ҳамда ишлар назорат остида тизимли амалга оширилмоқда.

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК

        Барча таълим муассасаларининг педагог ва ишчи ходимлари  томонидан   ҳозирги кунга қадар жами 306 та синф хоналари, 87 та қўшимча хоналар, бино фасад қисми, кириш йўлаклари, спорт ўйингоҳлари, ҳожатхоналар ва спорт заллари ҳамда ошхоналар жорий таъмирланди. 

Маҳаллий бюджет ҳисобидан   1-мактаб  1000 кв/м, 3- мактаб 500 кв/м,   10-мактаб 1273 кв/м, 12-мактаб 1000 кв/м, 13-мактаб 1000 кв/м том қисми, 2-умумий ўрта таълим мактаби иситиш тизимида жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилди. 

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК  

       Иссиқлик тизими  кўмир қозонлари билан ишлайдиган 5-6-7-умумий ўрта таълим мактаблари учун 2018-2019 йил куз-қиш мавсуми учун 188.5 тонна кўмир, 80.8 тонна брикет ёқилғилари захирасини яратиш кўзда тутилган, қозонхоналари ва кўмир сақлаш омборлари жорий таъмирланиб куз-қиш  мавсумига тайёр ҳолатга келтирилган.

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК

       Жорий йил 2018-2019-ўқув йилига тайёрлаш мақсадида 9 та мактабга 4667 кв/м ленолиумлар шартнома асосида олиниб умумтаълим мактабларига тарқатилди.

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив