Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилди

Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашда барча мавжуд имконият ва салоҳиятларимизни чуқур тизимли таҳлил қилган ҳолда иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш йўлида илғор хорижий тажрибалар, мамлакатимиз ва жаҳон илм-фанининг замонавий ютуқларини кенг жорий этилишини таъминлаш мақсадида ушбу фармон лойиҳаси тайёрланган. Бу ҳақда «Xabar.uz» порталига Инновация вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, халқаро Глобал инновацион индекс кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасини 2030 йилда етакчи 50 та давлат қаторига қўшилиши ҳам Инновацион ривожланиш стратегиясининг бош мақсадларидан бири сифатида белгиланган.

Таъкидлаш жоиз, 2015 йили Ўзбекистон саксонга яқин кўрсаткичлар билан баҳоланадиган Глобал инновацион индекс кўрсаткичида 122-ўринда қайд этилган, бироқ 2016 ва 2017 йилларда аксарият маълумотларнинг мавжуд эмаслиги боис мамлакатимиз ушбу рейтингга киритилмаган.

Инновация вазирлиги мамлакатимизнинг ҳозирги мавжуд инновацион ривожланиш ҳолатинининг таҳлили натижаларини инобатга олган ҳолда, жаҳон саҳнасида рақобатбардошлигини ошириш учун инсон капиталини мамлакатимизнинг инновацион ривожлантиришда энг асосий йўналишлардан бири этиб белгилади. Бу — барча босқичлардаги таълимнинг сифатини ошириш ва қамровини кенгайтириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кадрларни тайёрлашдир.

Шунингдек, илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, илм-фан, таълим ва бизнеснинг ўзаро боғлиқлигини таъминловчи механизмларни ишлаб чиқилиши талаб этилади.

Инновацияларни молиялаштиришнинг янги шаклларини татбиқ этиш, интеллектуал мулкка эгалик ҳуқуқини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини молиялаштиришга ҳам мазкур Стратегия лойиҳасида алоҳида эътибор қаратилган.

Стратегия лойиҳаси муҳокамаси 27 июлга қадар давом этади.

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив