Congue iure curabitur incididunt consequat

“КАСБИМ -МАҲОРАТИМ” мавзусида инновацион КЎРГАЗМАЛАР ФЕСТИВАЛИ

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан олисда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган мажмуаларни касбий таълим соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали педагог кадрлар ва ишлаб чикариш таълими усталари билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 868-сонли қарори ижроси ва вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 12 апрелдаги 66-сонли буйруғига асосан вилоят Халқ таълими бошқармасининг ташаббуси билан, барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларида умумий ўрта таълим мактабларнинг 10-синф ўқувчиларини Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўрганаётган касбларида инновацион ғояларни жорий этиш мақсадида “Касбим- маҳоратим” мавзусида КЎРГАЗМАЛАР ФЕСТИВАЛИ ни ўтказиш режалаштирилган.  

Шу муносабат билан ушбу буйруқ ижросини таъминлаш  мақсадида шаҳар халқ таълими  бўлимининг 2018 йил 19 апрелдаги  128-сонли буйруғига асосан  шаҳардаги 10-сонли умумтаълим мактабида 2018 йилнинг 12 май куни умумий ўрта таълим мактабларнинг  10-синф ўқувчиларини  Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўрганаётган касбларида инновацион ғояларини жорий этиш бўйича “КАСБИМ -МАҲОРАТИМ” мавзусида КЎРГАЗМАЛАР ФЕСТИВАЛИ ўтказилди.

 

“КАСБИМ -МАҲОРАТИМ” мавзусида инновацион КЎРГАЗМАЛАР ФЕСТИВАЛИ

Барча шаҳар Халқ таъилми бўлим тасарруфидаги 12 та умумтаълим мактаби, “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак аъзолари иштирок этишди. Барча иштирокчи ўқувчилар ўзларининг турли йўналишлардаги инновацион ғоялари ва ижод намуналари билан қатнашдилар. Иштирокчилар орасидан энг яхши ихтиролар, энг яхши инновацион ижодий ғоялар, энг яхши дастурчилар, энг яхши наққошлар, энг яхши карвинг санъати ва энг яхши тикувчи, пазанда, қандолатчи, тўқувчи ва яна бир неча йўналишлар бўйича ўз ижод намуналарини кўргазмада намойиш этган кўргазма иштирокчилари шаҳар халқ таълими бўлимининг димломлари билан тақдирландилар.

      Шу билан биргаликда шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синф ўқувчилар учун Зарафшон кончилик электроэнергетикаси КҲК да ташкил этилган Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасида  таълим олаётган 10-синф ўқувчилари ва таълим усталари ҳамда ўқитувчилари учун мажмуада фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ва таълим усталар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Зарафшон кончилик электроэнергетикаси КҲК да ташкил этилган Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасида 10-синф ўқувчилари билан ўтказиладиган амалий машғулотлар:

  1. “Тикувчилик” касби йўналишида ўқитувчи Саидова Комила
  2. “Компьютер оператори” касби йўналишида ўқитувчи Дўстов Отабек
  3. “Компьютер оператори” касби йўналишида ўқитувчи Очилова Назира
  4. “Компьютер оператори” касби йўналишида ўқувчилар ўртасида мусобақа.

Мусобақада 8-, 10-умумий ўрта таълим мактабалари ва 13-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиалри жамоаси иштирок этди. Мусобақалар 5 та шарт бўйича ўтказилди. Барча шартлар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб борилди. Мусобақада барча шартлар бўйича 22 балл билан 8-мактаб жамоаси 1-ўринни, 21 балл билан              13-ДИУМ ўқувчилар жамоаси 2-ўринни ва 18 балл билан 10-мактаб ўқувчилар жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритдилар. Мусобақа ғолибларига Зарафшон шаҳар халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

                                              

 Кўргазмалар фестивалининг йўналишлари ва номинациялари

Йўналишлар

1-йўналиш         — “Энг яхши ихтиро”           2-йўналиш — “Энг яхши дурадгор”

3-йўналиш         — “Энг яхши ижодий-инновацион ғоя”

4-йўналиш         — “Энг яхши тикувчи”,       “Энг яхши тўқувчи”,

5-йўналиш — “Энг яхши сартарош”      5-йўналиш       — “Энг яхши наққош”

6-йўналиш         —“Энг яхши дастурчи”        7-йўналиш — “Энг яхши қандолатчи”

8-йўналиш — “Энг яхши пазанда” 

          Бошқа йўналишлар.

 

“КАСБИМ -МАҲОРАТИМ” мавзусида инновацион КЎРГАЗМАЛАР ФЕСТИВАЛИ

 

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив