Congue iure curabitur incididunt consequat

Зарафшон шаҳар ҳокими М.Базаровнинг 8 январь – Прокуратура ходимлари кунига бағишланган тантанали йиғилишдаги доклади


Зарафшон шаҳар ҳокими М.Базаровнинг 8 январь – Прокуратура ходимлари кунига бағишланган тантанали йиғилишдаги доклади

 

Ҳурматли меҳмонлар!

Сир эмас, бугун жамиятимиз ҳаётида сиёсий, ҳуқуқий маданият тушунчасининг аҳамияти кун сайин ортиб бормоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги шаклланиб, янги сиёсий меъёрлар ҳамда қонунларнинг қабул қилиниши учун қулай имконият яратилмоқда. 

Зеро, жамият сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг юксак кўрсаткичи – кишиларнинг давлат олиб бораётган ички ҳамда ташқи сиёсатини, унинг асосий йўналишлари, мазмуни ва амалга ошириш услубларини тўлиқ тушуниши ва уларга амал қилишларидир. Бунда фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасининг нақадар юқорилиги муҳим аҳамиятга эга. 

Истиқлол йилларида миллий қонунчилигимиз ўзининг қай даражада пухта ва ҳаётий эканлигини исботлади. Айнан ана шу йилларда мамлакатимизда конституциявий давлат қарор топди.

Мамлакатни янада тараққий топтириш, жамият ҳаётини демократлаштиришнинг яқин йилларга мўлжалланган дастури тарихий аҳамиятга молик ҳужжатга айланди. Унда ўтган давр мобайнида давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларга баҳо берилмоқда, жамиятимизни янада тараққий топтириш учун келгусида амалга ошириладиган ишларнинг асосий йўналишлари белгиланиб борилмоқда.

Азиз ҳамшаҳарлар!

Бу йил илк бор мамлакатимизда 8 январь – Прокуратура ходимлари куни сифатида нишонланмоқда. Бугунги қутлуғ байрам арафасида мустақиллик йилларида босиб ўтилган йўлга, амалга оширилган ишларга назар ташлар эканмиз кўнглимизда албатта фахр ва ифтихор туйғулари уйғониши муқаррар. Зеро, қўлга киритилган муваффақиятларни маълум маънода шаҳримиз мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Шаҳримиздаги ҳар бир маориф масканлари янги, замонавий биноларда жойлашганлиги, аҳолига тиббий хизматни яхшилаш мақсадида янги шифо масканлари ва муассасалари очилаётганлиги, ана шу мўъжаз шаҳримизнинг ўзида тўрт юздан зиёд тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатаётганлиги, фарзандларимизнинг соғлом, баркамол бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият касб этадиган спорт иншоотларининг ишлаб турганлиги – буларнинг барчаси ҳаётимизнинг Миллий қонунчилигимизда белгиланган принципларни ва жамиятимиз аъзолари учун кафолатланган ҳақ-ҳуқуқларининг амалга ошиши эмасми?  

Қадрли прокуратура ходимлари!

Юртимизда демократик, конституциявий, ҳуқуқий тузумни мустаҳкамлаш, одамлар онгида ҳуқуқ ва қонунга нисбатан ҳурматни ҳамда ватанпарварликни қарор топтириш, булар – тобора янгиланиб бораётган Ўзбекистон тараққиётининг таркибий қисмларидир. Бунда сиз прокуратура ходимларининг хизматлари катта албатта. 8 январь – Прокуратура ходимлари куни сифатида нишонлаш сизларга бўлган ишонч ва ҳурматнинг белгиси бўлди, десам янглишмаган бўламан. Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишингизда муваффаққият, оилавий бахт тилайман. Бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин!

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив