Congue iure curabitur incididunt consequat

ДАВР БИЛАН ҲАМҚАДАМ

ДАВР БИЛАН ҲАМҚАДАМ

Юртимизда ҳар бир йилга ном бериш ва йил давомида маълум бир йўналишда ислоҳотларни изчил амалга ошириш анъанага айланди. Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилга "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб ном берилди.

Ҳеч бир йилда учрамайдиган ва такрорланмаган бундай номнинг таг замирида давлат органларининг аҳоли билан яқин муносабатини янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқларини тўла кафолатлаш ҳамда, маърузада таъкидланганидек, халқ давлат идораларига эмас, аксинча давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши каби мақсадлар мужассам.

Конституциямизнинг 2-моддасида "Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар" дейилган бўлса, 7-моддада "Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади" деб белгилаб қўйилган.

Давлат қанчалик қудратли бўлмасин, халқ иродасини ифода этолмаса, унинг дардига дармон топмаса, инсон қадри биринчи даражага қўйилмаса, бундай давлатнинг келажагига кафолат бўлмайди.

Бугун давр ўзгарган, замон шиддати тезлашган бир пайтда жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси ўз бурч ва мажбуриятини ҳис қилган ҳолда ҳаёт кечирмоқда, давлат ва жамият ишларида иштирок этяпти. Аммо ҳали-ҳануз айрим мансабдорлар ва масъул ходимларда давр шитобини англамаслик, халқдан узоқлашиш кайфияти кузатилмоқда.

Табиатда ўзгарувчанлик қонунияти бор. Буни жамият ҳаётида ҳам кўриш мумкин. Яъни, замон бир хилда давом этмайди, вақт ўтган сайин янги ғоялар, мақсад ва интилишлар пайдо бўлади. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ана шу жараёнга мослашиб, замон билан ҳамнафас бўлиши, ҳар бир вазифани сидқидилдан, талаб даражасида бажариши лозим.

Зеро, лоқайдлик ва бепарволик каби иллатлар ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамияти шакллантиришдек эзгу мақсадимизга тўсиқ бўлиб қолмасин.

М.БАЗАРОВ,

Зарафшон шаҳар ҳокими,

халқ депутутлари вилоят Кенгаши депутати.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив