Congue iure curabitur incididunt consequat

Мунаввар кунлар эътирофи

Мунаввар кунлар эътирофи

Халқимиз қалбида бугунги осойишта кунларга шукроналик, ватанпарварлик ҳисларини янада кучайтириш мақсадида шаҳримизда “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларга Фарҳод Абдуллаев, Карим Мирҳодиев, Зикрилла Неъматов, Машраб Кимсанов, Ёдгор Мирзажонов, Шоҳжаҳон Жўраев, Азиза Ниёзметова, Рихсивой Алиев каби элимиз суйган бир гуруҳ санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, театр ва кино актёрлари ташриф буюришди.

Кўтаринки кайфиятда бошланган учрашувлар шаҳримиз, “Мурунтов”, “Довғизтов” қўрғонларидаги таълим муассасалари, “Шодлик” меҳрибонлик уйи ҳамда ҳарбий қисмларда бўлиб ўтган давра суҳбатлари, очиқ мулоқотларга уланиб кетди. Тадбирлар давомида санъаткорлар, ижод аҳли юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, мустақиллик йилларида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида сўз юритишди.

  • Ўзбекистондай жаннатмакон ўлка ҳеч қаерда йўқ, - дейди Ўзбекистонда хизмат

кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев. – Обод ва гўзал Зарафшон шаҳри эса мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яққол намунаси бўла олади. Биз ана шундай юртда яшаётганлигимизга шукрона қилишимиз лозим.          

            Ёшу қарига завқу шавқ улашган тадбирларга “Олтин водий” маданият уйида бўлиб ўтган концерт дастури якун ясади. Энг асосийси, тарғибот тадбирлари бугун Ватанимизни, унинг танти, маърифатпарвар, ишбилармон, салоҳиятли халқини  бутун дунё тан олаётганлигининг яна бир бор эътироф этди.

Г.БОБОМУРОДОВА,

 Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив