Congue iure curabitur incididunt consequat

ЗАРАФШОН ШАҲРИ СУДЬЯЛАРИНИНГ МУРОЖААТИ

ЗАРАФШОН ШАҲРИ СУДЬЯЛАРИНИНГ МУРОЖААТИ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси судьялари билан учрашувдаги маърузадан келиб чиқувчи суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, одил судловни ташкил қилиш борасидаги ишлар аҳволи ва истиқболдаги вазифаларни тўлақонли бажариш, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва аҳамиятини тубдан оширишни назарда тутади.

2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни мустаҳкамлаш ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Энг муҳими, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан суд-ҳуқуқ соҳасини изчил ислоҳ қилиш, мазкур тизимни янги босқичга кўтариш мамлакатимизнинг муҳим сиёсатига айлангани биз соҳа вакилларига янада юксак мажбурият ва улкан масъулият юклайди, албатта.

Дарҳақиқат,Ўзбекистон Республикаси Президентинингфармонларига асосан фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритувчи соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди, судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтаришнинг одил судлов мазмун – моҳиятига мутлоқ тўғри келмайдиган амалиётга чек қўйилди.

Судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимига тайинлаш тартиби тубдан такомиллаштирилиб, судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Судьялар олий кенгаши таъсис этилди.

Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги қайта кўриб чиқилиб, улар судьяларнинг хизмат вазифаларини оқилона тақсимлаш имконини берадиган даражада, ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилди ва мақбуллаштирилди.

Бу ислоҳатларнингсамарали амалга оширилиши суд тизимида фаолият кўрсатаётган барча раҳбар ва масъул ходимларнинг ўз хизмат бурчини адолат мезонлари асосида садоқат ва масъулият билан бажаришида, ҳеч шубҳасиз,ҳал қилувчи ўрин тутади.

Жорий йилнинг 13 июнь куни мамлакатимиз суд ходимлари билан ўтказилган учрашувда муҳтарам Юртбошимиз томонидан аниқ кўрсатиб ўтилган суд тизимидаги жиддий камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда олдимизга қўйилган вазифаларни самарали ҳал қилиш учун ҳар биримиз ўз ишимизга бўлган муносабатимизни тубдан қайта кўриб чиқишимиз, шахсий масъулиятимизни кескин оширишимиз зарур.

Шу муносабат билан, Ҳаракатлар стратегияси ижросини самарали таъминлашда суд – ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатларнинг ўта муҳим аҳамияти ва долзарблигини тўлиқ англаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси судьялари қуйдагиларни ўзларининг энг асосий вазифалари деб ҳисоблайдилар:

Биринчидан, биз – судьялар кундалик фаолиятимизда халқ билан бевосита мулоқот шаклларини кенгайтириш орқали одил судловга эришиш даражасини оширишнинг барча чораларини кўришимиз лозим.

Иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашимиз, халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлашимиз, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришимиз зарур.Токи, нажот излаб келган ҳар бир фуқарода айнан судда адолат сўзсиз қарор топишига ҳеч қандай шубҳа-гумон қолмасин.

Учинчидан, судда ишларни қонунийлик, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда кўриш, энг асосийси, қабул қилинган қароримиз қонуний, асосли ва адолатли бўлиши учун барча масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз шарт.”Куч - адолатда” деган теран маъноли сўзлари ҳар бир судья фаолиятида дастуриламалга айланиши керак.

Тўртинчидан, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган барча ислоҳотларни амалга оширишга ҳар биримиз жиддий масъулият ва ташаббускорлик билан ёндашишимиз, энг асосийси, қаерда ва қачон, қандай вазиятда бўлмасин, доимо мамлакатимиз тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшашимиз зарур.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик кундалик фаолиятимиз мезони бўлиши лозим.

Бешинчидан, юртимизда одил судловни таъминлаш ва адолатни қарор топтиришга қодир, мустаҳкам иродали, ҳалол, юксак маънавий ва касбий фазилатларга эга бўлган судьялар таркибини шакллантириш учун барчамиз бирдек масъулмиз.

Олтинчидан, судьялик – бу машаққатли, шу билан бирга, шарафли касб ва юксак мақом эканини чуқур англаган ҳолда, судьялик шаънига доғ туширадиган ҳар бир ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатга “фавқулодда ҳолат” сифатида қараб, бунга йўл қўйган ҳодимларга нисбатан муросасизлик муҳитини кучайтиришимиз, сафларимиз софлигини таъминлашимиз керак.

Еттинчидан, судьялар касбий тайёргарлигини ошириш, судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш ва фуқаролар ўртасида оворагарчиликларнинг олдини олиш борасида кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришимиз даркор.

Саккизинчидан, суд амалиётини доимий таҳлил қилиб бориш асосида тизимли қонунбузилишларини аниқлашимиз ҳамда соҳадаги камчиликларни қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш йўли билан бартараф этишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни кўришимиз лозим.

Доимо, Ватанимиз, халқимиз манфаатларини ўйлаб, зиммамиздаги юксак ва масъулиятли вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчимиз ва виждонимиз буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга ваъда берамиз.

Муқаддас қасамёдимизга ҳамиша содиқ қоламиз!

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив