Congue iure curabitur incididunt consequat

ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТЛАР жойлар ободлогини ва халқ яратувчанлигини таъминлайди

ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТЛАР

жойлар ободлогини ва халқ яратувчанлигини таъминлайди

Зарафшон шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров зарафшонликлар билан билан сайёр учрашув ўтказди.

“Янги-Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 9-сонли умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтган сайёр учрашувда ҳоким шаҳарда юз бераётган янгиликлар, олиб борилаётган ободонлаштириш, ички кўчаларни таъмирлаш ишлари, шунингдек Муҳтарам Юртбошимиз раҳномалигида амалга оширилаётган яратувчанлик руҳидаги эзгуликлар ҳақида гапирди.

- Мазкур сайёр қабул, - деди “Янги-Зарафшон” маҳалласида яшовчи Турдибиби Рўзиева, - шаҳар ҳокими бошчилигидаги барча раҳбарларга зарафшонликларларнинг дардини тинглаш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига ёрдам беради. Бугунги мулоқотда бизни анчадан бери қийнаб келаётган маҳалламизнинг 7-даҳасидаги уйларни табиий ёки суюлтирилган газ таъминлаш билан боғлиқ муаммолар яқин келажакда бартараф этилиши ўйлайманки, бутун даҳамизда яшовчи фуқароларни хурсанд қилади. Негаки, яхши яшаш учун шароитнинг мавжудлиги ўша жойда яшовчиларда хаётдан розилик кайфиятини шакллантиради.

Аҳоли билан мулоқотда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги бўлимлари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этди. Учрашувда ечими кечикаётган муаммолар, аҳоли вакилларидан бўлган мурожаатларнинг айримларига мулоқот жараёнида жавоб топилган бўлса, қолган қисми тез фурсатда жойида бориб ўрганилиши айтилди. 

Шаҳар ҳокимига зарафшонликлар томонидан бўлган мурожаатлар орасида аҳоли бандлигини таъминлаш мавзуси асосий масала бўлди. Бу масалаларнинг ечими бўйича учрашувнинг ўзидаёқ тавсиялар берилиб, мутасаддиларга вазифалар белгиланди. 

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив