Congue iure curabitur incididunt consequat

ШАҲАР ҲОКИМИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

ШАҲАР ҲОКИМИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

Биринчи сектор раҳбари, Зарафшон шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров зарафшонликлар билан сайёр учрашув ўтказди.

Шаҳар ҳудудида ободонлаштириш, ички кўчаларни таъмирлаш ишлари ҳақида гапираркан, шаҳар ҳокими қисқа муддат ичида ҳудуд қиёфаси тубдан ўзгаргани, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш борасида ҳам олдинга силжиш борлигини таъкидлади.

- Бу ютуқлар барчамизники, - дейди аҳоли вакилларининг мурожаатларига жавобан шаҳар ҳокими М.Базаров. – Лекин у билан ғурурланиб қолмасдан, халқ фаровонлиги, юрт равнақи йўлида тиним билмай меҳнат қилишимиз бугуннинг талаби эканлигини унутмаслигимиз керак. Шаҳримиз тадбиркорлари томонидан соҳа ривожида оқсашлар кўзатилмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳоли бандлиги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ваҳоланки, шаҳримизда ҳам аҳоли тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга барча шароит яратилган. 

Аҳоли билан мулоқотда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги бўлимлари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этди. Улар муаммо ва таклиф билан мурожаат қилган маҳалла аҳолисини ҳудудаги 13-сонли умумтаълим мактабида қабул қилишди. Ечими кечикаётган муаммолар, аҳоли вакилларидан бўлган мурожаатларнинг айримларига мулоқот жараёнида жавоб топилган бўлса, қолган қисми тез фурсатда жойида бориб ўрганилиши айтилди. 

Шаҳар ҳокимига зарафшонликлар томонидан бўлган мурожаатлар орасида аҳоли бандлигини таъминлаш мавзуси асосий масала бўлди. Бу масалаларнинг ечими бўйича учрашувнинг ўзидаёқ тавсиялар берилиб, мутасаддиларга вазифалар белгиланди. 

– Аҳоли билан юзма-юз бўлиш раҳбарларимизга халқнинг дардини тинглаш, уларни бахтиёр, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришишда ёрдам беради, – дейди Мафтуна Муродова. – Бугунги мулоқотдан кўнглимиз тоғдек кўтарилди, ҳеч биримизнинг муаммомиз ечимсиз қолмаслигига амин бўлдик.

Бу каби сайёр учрашувлар ҳафта давомида жойларда амалга оширилмоқда.

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив