Congue iure curabitur incididunt consequat

«Совғалар карвони» хайрия акцияси бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида, Янги йил байрами арафасида «Совғалар карвони» хайрия акцияси бошланди.

12 та машинадан иборат карвон юртимизнинг барча 12 та ҳудудидаги кўришда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатларига совғаларни етказади.

«Энди ҳар бир интернат замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари ва Брайл алифбосида чоп этилган кўплаб босма ҳамда аудио китобларга эга бўлади.

  Умид қиламизки, Агентликнинг ушбу акцияси сизнинг қалбингизга илиқлик олиб киради, сизга Янги йилнинг байрамона кайфиятини туҳфа этади ва саломатлигингизни мустаҳкамлашга, кўзлаган мақсадларингизни амалга ошириш ва ҳаётий ғалабаларга эришишингизга ёрдам беради», — деди Агентлик директори ўринбосари, лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёева.      

                                                                                                     скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив