Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ ОВОЗИ - ЭНГ ОДИЛ ИШОНЧ

ХАЛҚ ОВОЗИ - ЭНГ ОДИЛ ИШОНЧ

8 октябрь куни халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган депутатлигига сайловлар ўтказилди.

12-“Геолог” ва 15-“Тинчлик” сайлов округларидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни соат 6.00 да Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари остида бошланди. Шундан сўнг сайловчилар участкаларга кириб ўзларига маъқул бўлган номзодларга овоз беришди.

Ҳар бир сайлов участкасида сиёсий партиялар, номзодларнинг ишончли вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этдилар. Овоз берувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида барча сайлов участкаларида тиббиёт ҳамда оналар ва болалар хоналари ташкил этилди. Улар керакли жиҳозлар ҳамда мутахассислар билан таъминланди.

- Ён-атрофимиздаги айрим мамлакатларда юз бераётган хунрезликлар, улардаги бошбошдоқликлар бизни фаолликка чорлайди. Шунинг учун мен ҳам ўз тақдирига бефарқ бўлмаган зарафшонлик қатори конституцион бурчимни адо этдим, - деди 141-сайлов участкасида овоз берган Умида Бурхонова.

Сайловларда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш учун сайловчилар рўйхати уйма-уй шакллантирилди. Ўша куни маълум сабабларга кўра (ётиқдаги беморлар, юришга қийналадиган қария ҳамда ногиронлар) айрим сайловчиларга кўчма қутилар орқали овоз бериш имкони яратилди.

Мансур ПАРДАЕВ

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив